Сабзавот ва тухумни севиб истеъмол қиладиганлар учун ажойиб таом.
Керакли маҳсулотлар:
- брокколи − 600 грамм;
- тухум − 5 дона;
- сут − 500 мл;
- сарёғ − 1 чой қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- брокколи бўлакларга бўлиниб, тузли сувда 3 дақиқа қайнатиб олинади;
- тухумга туз ва зираворлар солинади, сўнгра сут билан аралаштирилади;
- қандолат қолипи аввал ёғланади, ичига брокколи ва сутли аралашма қуйилади;
- 180—200 даража печда 30 дақиқа давомида омлет қизаргунга қадар пиширилади;
- таъбга кўра таом юзасига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиш мумкин.
Изоҳ (0)