Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Ифтихор» маҳалласида бўлиб, кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашгани ҳақида хабар қилинган эди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу МФЙда ИИБ бошлиғининг хизмат уйи ҳамда шу ерлик аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишловчи 3-сектор тезкор штаби ташкил этилиб, фаолият бошлади.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Бундан аввал Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласида вилоят ҳокимининг вақтинчалик уйи қад ростлагани ҳақида хабар берилганди.