• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналистга Самарқандда ўлдириш билан таҳдид қилинди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошлади

    Самарқанд шаҳрида Россияга кетиш истагидаги ўнлаб меҳнат мигрантларига авиачипталар сезиларли даражада қиммат нархда сотилганига оид масалани ўрганаётган «Kun.uz» мухбирига таҳдид қилинди, деб хабар беради нашр.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Қайд этилишича, айни вақтда Россиядаги «Пик Индустрия», «Технострой» каби қурилиш ташкилотлари орқали Россияга ишлашга борган ватандошлар дуч келган муаммолар таҳририят томонидан ўрганилмоқда.

    Ўрганишлар чоғида, меҳнат мигрантларига авиачипталар 4,5 миллион сўмдан сотилгани, чипталарни Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси 47-уйда жойлашган «Пик Индустрия», «Технострой» каби ташкилотларнинг шартнома асосида Ўзбекистондаги ишончли вакили ҳисобланган «Панорама болалар уйи» МЧЖ сотгани ҳақида маълумотлар тўпланган.

    Нашрнинг ушбу шаҳардаги ҳудудий офиси ходими Анвар Мустафоқулов шу йил 19 март куни мавжуд маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида айрим саволлар билан фирма идорасига борган. Аммо мухбир у ерда фирманинг масъул ходимлари бўлиши мумкинлиги эҳтимол тутилаётган шахсларнинг таҳдидига учраган.

    Мухбирнинг айтишича, дастлаб, ундан телефонни ўчириб туришни, вазият бўйича гаплашиб олишларини билдиришган, сўнгра турли ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратлаб, ўлдириш билан таҳдид қилишган ва куч ишлатишга уринишлар бўлган. Вазият жиддийлиги ойдинлашгач, мухбир у ердан қочиб чиқишга муваффақ бўлган.

    Журналист унга бўлган таҳдид юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБга ариза киритган.

    Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг мазкур ҳолат юзасидан берган баёнотида қайд этилишича, журналист вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. «Ҳозирда ариза юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилганди. Орадан бир кун ўтиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган эди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўрганиш ўтказаётганини маълум қилди. Депутат Расул Кушербоев журналистларга қўпол муносабатда бўлган ҳоким ўринбосари ўз лавозимини тарк этиши кераклиги ҳақида фикр билдирганди.

    Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов 2019 йил сентябрида ишдан кетган, бироқ 2020 йилнинг ноябрида у лавозимига қайта тиклангани маълум бўлганди.

    20.03.2021, 17:40   Изоҳ (0)   21784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ЙПХ ходими аварияга учради

    20.03.2021, 17:12

    Сенаторлар Uzbekistan Airways’га чипталар сотувини соддалаштириш бўйича сўров юборди

    20.03.2021, 16:13

    «Рекламаларда ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди» — Алишер Қодиров

    20.03.2021, 15:33

    Навоийда маст фуқаро уйига келган меҳмонни пичоқлаб ўлдирди

    20.03.2021, 15:15

    Самарқандда юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этди

    20.03.2021, 14:13

    Тошкентда Наврўз байрами кунларида жамоат транспортларининг ишлаш тартиби маълум қилинди

    20.03.2021, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.