Лимон шарбатига маринад қилинган ва саримсоқ қўшиладиган гўштни оила аъзоларингиз ёки меҳмонлар учун тайёрлаб беринг.
Керакли маҳсулотлар:
- лимон — 1—2 дона;
- саримсоқ пиёз — 4 дона;
- ўсимлик ёғи — 60 мл;
- суякли қўй гўшти — 500 гр;
- туз, мурч.
- Лимон шарбатини ажратиб олинг, саримсоқни майдаланг.
- Ёғга, туз, мурч, лимон ва саримсоқ қўшиб аралаштиринг.
- Қўй гўштини қоғоз сочиққа қўйиб, қуритиб олинг.
- Гўшт устига аралашмани солиб, яхшилаб аралаштиринг.
- Идиш устини ёпиб, 2 соатга музлаткичга қўйинг, ҳар 30 дақиқада олиб аралаштириб туринг.
- Ёғ солиб қиздирилган товада ҳар икки томонини қизартириб пишириб олинг.
- Гарнир сифатида гуруч ёки картошка пиширсангиз ёки сабзавотлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз бўлади.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)