• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда уй олиш ва қуриш учун фуқароларга 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда давлат раҳбари «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», деб таъкидлаганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, ушбу йиғилишда мутасаддилар олдига қўйган вазифаларининг ҳуқуқий асоси сифатида Президентнинг 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

    2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26 614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Шу мақсадда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 триллион сўм ресурс жойлаштирилади.

    Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан ажратилади. Бошланғич бадал 15 фоиз бўлади. Тўловлар икки хил аннуитет ва дифференциал усулда тўланади.

    Молия вазирлиги томонидан 6500 та якка тартибда уй қуриш ва таъмирлаш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратилади. Яъни аҳоли якка тартибдаги ўз уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредитлар олишлари мумкин бўлади.

    2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3550 та квартирали уйлар қурилади. Бунга давлат бюджетидан 1,3 триллион сўм маблағ йўналтирилади. 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,3 минг нафар шахсга 960 миллиард сўмлик субсидиялар тўланади.

    Қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.

    Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорида субсидиялар ажратилади.

    Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.

    Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50 фоиз миқдорида компенсация тўланади.

    2021 йил 1 июндан бошлаб:

    • субсидиялар соддалаштирилган тартибда берилади;
    • ариза берувчидан ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди;
    • субсидия тўлаш муддати 19 кундан 7 кунгача қисқартирилади;
    • тизим тўлиқ автоматлаштирилади.
    Имтиёзларни адолатли тақсимлаш мақсадида «Халқпарвар» комиссиялар ташкил этилади.

    Мавзуга доир: Уй-жой қурилиш сифатини ошириш масъулияти Очилбой Раматов ва вилоят ҳокимларига юклатилади

    2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан ипотека бозори веб-портали ишга туширилади. Ундан қурилаётган уйлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва шартлари, субсидия тўлаш тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.

    Қурилаётган уйларнинг сифатига таъсир қилмаган ҳолда нархларни пасайтириш мақсадида фармон билан 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини олиб киришда божхона божининг «0» (ноль) ставкаси қўлланилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, уй-жойлар қишлоқларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир бетон ва йирик понелли конструкциялар ҳамда 2-даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимоясидан фойдаланган ҳолда массив шаклида қурилишига рухсат берилди.

    Фармон билан қурувчиларнинг кредитлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

    Уй-жойлар қурилишида шаҳарсозлик нормаларига риоя этилиши ва сифатни таъминлаш мақсадида янги тартиб ўрнатилмоқда. Унга кўра:

    • кўп квартирали уй-жойлар қурилишида фақат «СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари қатнашиши мумкин;
    • уй-жойлар қурилишининг техник назорати «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг ташкилотлари томонидан амалга оширилади;
    • Қурилиш вазирлиги ўз расмий веб-сайтида якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойлаштиради.
    Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафта давомида янги тизим асосида аҳолини уй-жой билан таъминлашда яратилаётган шароит ва имкониятларни одамларга маҳаллабай тушунтиради.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 2017—2020 йилларда давлат дастурлари асосида 140 мингта ёки йилига ўртача 35 мингтадан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу авваллари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 5—6 баравар кўп.

    «Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100—150 мингта уй-жой қуриш керак. Бу ҳаводан олинган гап эмас, Жаҳон банки, мамлакатимиздаги масъул ташкилотлар томонидан ўрганилган таҳлиллар натижаси. Шу билан бирга, лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ва ҳалол-пок ишлатиш, малакали мутахассислар тайёрлаш каби кўплаб муаммолар ўз ечимини кутаётгани ҳам ҳақиқат», — деган эди Президент 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача узайтирилишини таъкидлади
    • «Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик учун зарур чораларни кўриши керак» — Шавкат Мирзиёев
    • Шавкат Мирзиёев: «Паст даромадли аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос»

    11.03.2021, 22:36   Изоҳ (0)   61238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди

    11.03.2021, 22:20

    Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасаройда ўғриликлар содир этишда гумон қилинган шахс қидирувга берилди

    11.03.2021, 21:59

    Намангандаги тунги клубнинг яланғоч қизлар иштирокидаги рекламаси бўйича изоҳ берилди

    11.03.2021, 21:50

    Тошкентда бир йил давом этган суд ишидан сўнг журналистни ҳақорат қилган бош шифокор айбдор деб топилди

    11.03.2021, 21:29

    Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторани мусиқачиси маст мижозлар томонидан калтакланди

    11.03.2021, 21:13

    Ўзбекистонда қизларни ҳаётга тайёрловчи «Бибихоним» мактаблари ташкил қилинади

    11.03.2021, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.