• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бир йил давом этган суд ишидан сўнг журналистни ҳақорат қилган бош шифокор айбдор деб топилди

    «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов 2020 йилнинг март ойида Республика тери-таносил касалликлари шифохонасида ўрнатилган ноодатий тартиб юзасидан бош шифокор қабулида бўлади. Қабулхонада бош шифокор ҳолат юзасидан изоҳ берар чоғи мухбирни ҳақоратлаб, маълумот олишда тўсқинлик қилади. Шундан сўнг мухбир ички ишлар органига қўнғироқ қилиб, ариза қолдиради.

    Иш қонунларда ёзилганидек осон кечмайди. Одатда кўпи билан 10 иш кунида ҳал бўладиган маъмурий иш 8 ойга чўзилиб кетади. Бу ўртада мухбир бехабар суд ҳам бўлиб ўтади. Мусулмонбек Иброҳимовнинг Тошкент шаҳар прокуратурасига ёзган аризасидан сўнг иш қайта кўрилиб, яна судга оширилади.

    Мавзуга доир: Журналистнинг саккиз ойлик саргардонлиги: Ҳуқуқ посбонлари айбдор бош шифокорни жаримага тортолмаяпти

    Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Ғолибжон Давлатов раислигида 2020 йил 10 декабрь куни бўлиб ўтган кассация инстанцияси судида Миробод тумани маъмурий суди 2020 йил 24 июндаги қарорини асоссиз деб топиб, бекор қилган. Суд шифокор Ойбек Иброҳимовнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, иш материалларини Миробод тумани ИИБга қўшимча суриштирувга юборган.

    Миробод туман ИИБ қўшимча суриштирув ишларини якунлаб, ишни судга тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2021 йилнинг 4 февраль куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида М.Ғиёсов раислигида бош шифокор Ойбек Иброҳимовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан юритилган ишни кўриб чиққан.

    Суд иш ҳужжатларини текшириб Ойбек Иброҳимовнинг ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айби унинг судда берган кўрсатувидан ташқари, иш ҳужжатидаги тушунтириш хатлари, иш бўйича тузилган билдирги, баённома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганини билдирган. Шунингдек, суд ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаган (ушбу модда бўйича айбли деб топилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади).

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Суд ҳуқуқбузар Ойбек Иброҳимовга жазо тури ва миқдорини тайинлашда жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни — у томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасини, шахсини, оилавий аҳволини, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топган. Суд қарорига кўра, Ойбек Иброҳимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида — 669 минг сўм жарима солинган. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгилаб қўйилган.

    Маълумот ўрнида: Суд мажлиси очиқ ўтказилган бўлса-да, судья ишни аудио шаклида ёзиб олишга рухсат бермай, Олий суд пленумининг «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарорининг 14-бандига зид равишда иш кўрган. Яъни, суд мажлисида раислик қилувчи очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга тарафлар розилигини олмасдан, рад жавобини берган, айни вақтда мухбирнинг илтимосномасини рад этиш ҳақида ажрим чиқариб бермаган.

    Мавзуга доир: Нега суд қарори ўзгариб қолди? Судья бунга изоҳ беришдан бош тортди

    Қайд этиш жоиз, ушбу иш бўйича дастлабки суд процессларида маъмурий ҳолат бўйича тузилган баённомани ҳужжатни тузган органга асоссиз қайтарган судья Суҳроб Талипов (ўша вақтда Маъмурий ишлар бўйича Миробод туман суди судьяси эди) ва кассация инстанциясида суд залида бошқа қарорни ўқиб, сўнг мазмуни бошқа қарор чиқарган судья Ғолибжон Давлатовга (ўша вақтда Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси эди) нисбатан Судьялар Олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси томонидан хизмат текшируви тайинланган.

    Хулоса ўрнида

    «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг таъкидлашича, ОАВ эътибор қаратган долзарб мавзулар бўйича тезкор муносабат билдириши ва ижтимоий тармоқдаги кайфиятни кўтарувчи изоҳларидан Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий тузилмалари зўр ишлаётгандек таассурот уйғонса-да, «ўтган бир йил давомида кузатганлари давомида, афсуски, бу ‘ялтироқ ислоҳотлар’нинг ортидаги ишлар ҳали кўнгилдагидек эмаслигига ўзи, ўз танида гувоҳи бўлган».

    «Республикада саноқли ҳисобланган тиббиёт муассасаларидан бирининг раҳбари содир этган номақбул хатти-ҳаракат устидан шикоят қилиб, орада ўзим айбдорга айланай деганим майли, шугина маъмурий иш бир йилга чўзилганидан аччиқланаман — вақти келса ‘беайб айбдор’лар тақдирини 15 дақиқага қолмай ҳал қила оладиган тизим нега бунга келганда ‘тормозланади’? Мен-ку журналист, ўрнимда журналист бўлмаган, ҳуқуқ кўчасидан узоқ, билиб-билмай ортиқча савол бериб қўйган бошқа ҳамюртимиз, нима, калтак еб ё ҳақорат эшитиб кетавериши керакми? Бош шифокори ўзини эплай олмай, қўл кўтарса, ички ишлар ходими калтак еган мурожаатчини ‘терпила’га чиқарса, судьяси залда бошқа қарорни ўқиб, ими-жимида муштумзўрга қулай бошқа қарорга қўл қўйса, додингни кимга айтасан?», — дейди у.

    11.03.2021, 21:29   Изоҳ (0)   22799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторани мусиқачиси маст мижозлар томонидан калтакланди

    11.03.2021, 21:13

    Ўзбекистонда қизларни ҳаётга тайёрловчи «Бибихоним» мактаблари ташкил қилинади

    11.03.2021, 20:48

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди

    11.03.2021, 20:19

    Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

    11.03.2021, 20:11

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирада музокара ўтказди

    11.03.2021, 19:44

    «Бизда мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади, деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев

    11.03.2021, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.