• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган

    Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароити сабабли электр тармоқларидаги узилишлар оқибатида 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов АОКА ҳузуридаги брифингда маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, мамлакатда 21 январь куни бошланган ва ҳозир давом этаётган кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида республика бўйича 110 киловатт кучланишли 7 дона ҳаво линиясида ва 6-10 киловатт кучланишли 476 дона ҳаво линиясида узилишлар вужудга келган.

    Тезкор маълумотларга кўра, электр энергиясидаги узилишлар натижасида 550 100 истеъмолчи электр энергиясисиз қолган.

    Жаҳонгир Обиджоновнинг маълум қилишича, тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида аввалдан ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадаси, уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машинаси, махсус техникалар ҳамда раҳбар ходимлардан иборат навбатчилик ташкил этилган.

    Содир бўлган авариявий ҳолатлар тун-у кун ташкил этилган навбатчи бригадалар томонидан техника хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, барча авариявий ўчган 110-35 киловатт кучланишли тармоқлар ҳамда 247 дона 6-10 киловатт кучланишли линиялар тармоққа қайта уланди.

    Ҳозирда электр энергиясиз қолган 350 200 дан ортиқ ёки деярли 60 фоиз истеъмолчи қайта тармоққа уланган. Айни вақтда республика бўйича 6-10 киловатт кучланишли 229 дона ҳаво линиясида узилишлар мавжуд бўлиб, уларда таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

    Авариявий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳудудий корхоналарда 395 дона тармоқ трансформатор, 191,8 тонна трансформатор мойи, 947 дона таянч, 53,9 тонна турли ўлчамдаги сим, 41,5 километр кабел маҳсулотлари ҳамда 638 дона кабел муфтасидан иборат захира яратилган. Мазкур тезкор бригадалар алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган.

    Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити айрим ҳудудларда бугун ҳам давом этишини ҳисобга олиб, Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантирди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 22 январь куни қор бўрони кузатиляпти. Қор ва кучли шамол Бухоро, Андижон ва Хоразм вилоятларининг бир қатор туманларини чироқсиз қолдирган.

    22.01.2021, 19:41   Изоҳ (0)   44876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди

    22.01.2021, 19:12

    Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довони кучли қор ёғгани сабаб ёпилди

    22.01.2021, 18:42

    Президент тизимни тўғри йўлга қўймаса, Шуҳрат Ғаниев ва Жамшид Хўжаевни ишдан олишини айтди

    22.01.2021, 18:27

    Навоийда ўғрилик учун 5 йил қамалиб чиққан шахс 2 ой ўтмай ИИБ ходими Lacetti’сини олиб қочмоқчи бўлди

    22.01.2021, 17:28

    Бухорода Президент ташрифи пайтидаги электр энергияси узилишига изоҳ берилди

    22.01.2021, 17:20

    «Янги Ангрен» ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

    22.01.2021, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ғазони бошқариш учун вақтинчалик қўмита ҳақида яқин орада эълон қиламиз” — Фаластин бош вазири

    Дунё | 18 август, 21:10

    Суперлига. “Қизилқум” сафарда “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 18 август, 21:08

    “Заковат” III Осиё очиқ чемпионати: 200 миллион сўм ўз эгаларини топди

    Ўзбекистон | 18 август, 21:00

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Дунё | 18 август, 20:50

    Трампнинг рейтинги Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг кўтарилди

    Дунё | 18 август, 20:30

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.