• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода Президент ташрифи пайтидаги электр энергияси узилишига изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов имзоси қўйилган факсограмма тарқалди.

    Фото: Telegram

    Факсограммада 2021 йилнинг 21 январида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечки пайт Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ва қор ёғиши кутилаётгани сабаб акциядорлик жамияти раҳбарлари огоҳлантирилган ва тизимдаги барча корхоналарда саноат хавфсизлиги ишларини кучайтириш лозимлиги таъкидланган.

    Фото: «Дарё»

    21 январь куни  кечки пайт соат 23:00 дан бошлаб Бухоро шаҳрининг катта қисми ва вилоятнинг бошқа туманлари электр энергиясиз қолган. Иссиқлик тизимида ҳам муаммолар кузатилган. Айниқса, Бухоро шаҳрининг 3, 4, 6-кичик ноҳияларида қарийб тонгга қадар электр энергияси қайта тикланмаган.

    Электр энергиясининг узилиши Президент ташрифи чоғида юзага келгани ва узилиш вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилгач, ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарган.

    Фото: «Дарё»

    Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Анвар Қурбонов билан суҳбатлашди.

    «Мазкур ташриф Президентимизнинг Бухорога биринчи ташрифи эмас. Бундай ҳолат илгари ҳеч қачон кузатилмаган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳудуддаги электр тармоқлари тизимида носозликлар келиб чиқди. Кучли шамол билан ёмғир аралаш қорнинг ёғиши, устига-устак, қорнинг ҳам муз аралаш келиши электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келишига сабаб бўлди. Ҳудуддаги ‘Моҳи-Хосса’ ва ‘Алатхона’ нимстанцияларида узилишлар юзага келди. Маълумки, ҳар бир нимстанцияга 70 га яқин трансформаторлар уланган бўлади. Агар битта трансформаторда қисқа туташув юзага келса, бу тўғридан-тўғри нимстанциядаги йўналишли фидер мосламасининг ўчиб қолишига сабаб бўлади. Натижада фидер мосламаси билан алоқадор бошқа трансформаторларда ҳам электр энергияси таъминотдан узилиш кузатилади», — дейди Анвар Қурбонов.

    Фото: «Дарё»

    Ўринбосарга кўра, 21 январь куни кечаси юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида 28 нафар кишидан иборат махсус гуруҳ тузилиб, тезкор ишлар олиб борилган.

    «Ҳолат ўрганилганда, ҳар бирида уч фазада электр энергияси тарқаладиган қатор трансформаторларнинг ўчириб-ёқиш ускуналари қисми, яъни ‘рубльник’лар усти қор билан қоплангани ва қорнинг эриши оқибатида қисқа туташувлар юзага келиб, симлар узилгани кузатилди. Айтиш жоизки, оёқ остининг қор ва ёмғир, етмагандек, юқори даражада намлиги катта ток кучланиши мавжуд трансформаторлар олдига бориш ва ўша пайтнинг ўзида таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга ошириш имконини бермади», — дейди Анвар Қурбонов.

    Анвар Қурбонов.

    Анвар Қурбонов.
    Фото: «Дарё»

    «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош инженери Руҳилло Шариповнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, вилоятда жами 88 та нимстанция мавжуд. Мазкур нимстанцияларга 5300 дан ортиқ трансформатор уланган. Ҳар бир ҳудудда 7—8 тадан гуруҳ иш олиб бормоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Бухоронинг барча туман, шаҳарлари электр таъминоти корхоналари томонидан юзага келган узилишларни бартараф этиш ишлари ҳозиргача давом этмоқда. Талай ҳудудларда таъминот тикланди. Бугун соат 19:00 гача электр энергияси таъминотини тўлиқ тиклаш учун барча сай’-ҳаракатлар ишга солинмоқда. Бригадалар ишлаяпти», — деди Руҳилло Шарипов.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 январь куни ёпирилган қор бўронидан сўнг Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоят маъмурий маркази Урганч шаҳри ҳам электр таъминотидан узилиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Қор ва кучли шамол шунингдек, Андижон вилоятининг бир қатор туманларини чироқсиз қолишига ҳам сабаб бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Ўзбекистонга қор бўрони ёпирилди
    • «Деразалар яхши ёпиляптими, шамол кирмаяптими, эшиклар ёпиладими?». Энергетика вазири январь ойи охирида кутилаётган совуқ об-ҳавога тайёргарлик ишлари ҳақида

    22.01.2021, 17:20   Изоҳ (0)   39103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янги Ангрен» ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

    22.01.2021, 17:04

    Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 28 минг киши судланган

    22.01.2021, 16:57

    Фото: Устюртдаги тузоқ-камераларга тушган сайғоқлар

    22.01.2021, 16:35

    «Бухоро ривожланишда бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — Шавкат Мирзиёев

    22.01.2021, 15:11

    Ўзбекистонда 23 январь куни 5 даражагача совуқ бўлади

    22.01.2021, 14:55

    Самарқандда «Жо Байден» номли МЧЖ рўйхатдан ўтди

    22.01.2021, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.