Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясидаги портлаш оқибатида уч киши вафот эткани юзасидан жиноят иши очилди.
«Gazeta.uz»нинг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлиши ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни соат 11:42 да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган, портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олган эди. Энергетика вазирлиги уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)