Apple Watch «ақлли» соатлари соғлиқ ва фитнесга боғлиқ жиҳатларга сезиларли даражада эътибор қаратишга мўлжалланган. Хусусан, у организмнинг нормал ишлаши бузилишини дастлабки босқичлардаёқ аниқлаш имкониятига эга, деб ёзади IXBT.

Фото: IXBT

Нью-Йоркдаги Mount Sinai Health System касалхоналар тармоғи ҳамда Калифорниядаги Стэнфорд университети ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот натижалари Apple Watch коронавирус белгиларини фойдаланувчининг ўзидан олдин аниқлай олишини кўрсатган.

Гап шундаки, Apple соатлари коронавируснинг дастлабки босқичидан далолат берувчи юрак урушидаги кичик ўзгаришларни ҳам аниқлашга қодир. Юрак ритмининг ўзгарувчанлиги, яъни бир маромда урмаслиги кўпинча организмдаги яллиғланиш жараёнига боғлиқ бўлади.

Mount Sinai Health System тадқиқотларида 300 га яқин тиббиёт ходимлари иштирок этган бўлиб, улар ярим йил давомида Apple Watch соатларини тақиб юрган. Калифорниядаги Стенфорд университети 5000 дан ортиқ иштирокчи сифатида тадқиқот ўктазган бўлиб, улар турли «ақлли» соатларни, жумладан, Apple Watch, Fitbit ва Garmin таққан. Тақиқотларнинг кўрсатишича, иштирокчилар орасида касалликка чалинганларнинг 81 фоизида юрак уруши частотасининг ўзгариши COVID-19’нинг аниқ белгилари намоён бўлишидан бир ҳафталар олдин пайдо бўлган.

Бир марта фойдаланиладиган одатдаги тиббиёт қурилмаларидан фарқли ўлароқ, «ақлли» соатлар юрак урушини кун давомида кузатади. Бу эса ҳатто кичик, бироқ тизимли бузилишларни аниқлашга хизмат қилади.

Аввалроқ олимлар минглаб Apple Watch ёрдамида карантин «овози»ни ўлчагани тўғрисида хабар берилганди.