Хитойнинг Ченду шаҳрида HTS Maglev технологиясидан фойдаланган ҳолда магнит ёстиқчаларида ҳаракатланувчи поезднинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Поезд билан бирга узунлиги 165 метр бўлган линия ҳам ишга туширилган — янги технологияни синовдан ўтказиш учун керак.
Эълон қилинган суратларда 21 метрли локомотивнинг ички ва ташқи кўриниши тасвирланган. Тақдимот давомида у линия бўйлаб секин ҳаракатланган. Жануби-ғарбий Сзяотун университети муҳандисларининг таъкидлашича, поезд соатига 620 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Янги транспорт воситаси яратувчилари орасидан, шунингдек, China Railway Group Limited ва CRRC Corporation Limited ўрин олган. Лойиҳа учун 9,3 миллион доллар сарфланган. Агарда барча синовлар муваффақиятли ўтса, келажакда бу каби поездлардан соатига 1000 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган туннеллар тармоғида фойдаланилади. Гап Илон Маскнинг вакуум поездлар лойиҳаси — Hyperllop тизимининг хитойча муқобили ҳақида кетмоқда.
Магнит «подвеска»га эга поездлар вагонлар ва рельслар остидаги кучли магнитлар ёрдамида ҳаракатланади. Магнит ёстиқчалар деб аталувчи поезд ва рельслардаги магнитларнинг ўзаро таъсири ёрдамида локомотив «сирпанади». Қайд этилишича, HTS Maglev технологияси поездни электр энергиясиз ҳаракатлантира олади.
Изоҳ (0)