• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда Капитолий штурмида қатнашганлар ҳибсга олинди. Улар орасида QAnon «шомони» ҳам бор

    АҚШда Вашингтон шаҳридаги Капитолий биносига уюштирилган босқинда иштирок этган беш киши ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда The New York Times.

    Jacob Anthony Chansley, aka Jake Angeli, has been arrested for his participation in the #CapitolBuilding attack. pic.twitter.com/wQcnyLypj3

    — Anonymous (@YourAnonCentral) January 9, 2021

    Ҳибсга олинганлар орасида 33 ёшли аризоналик, QAnon конспирология ҳаракати аъзоси, Жейк Анжели ёки Қ Шаман номи билан танилган Жейкоб Энтони Ченсли ҳам бор. У Капитолийга кўйлакчанг ҳолда, шохи бор мўйнали қалпоқ кийиб бостириб кирган эди, унинг юзи Америка байроғи рангларига бўялган, қўлида эса АҚШ байроғи ўрнатилган найза бор эди. Жейк Анжелига безорилик ва давлат муассасаси ҳудудига зўрлик ишлатиб кириш моддалари билан айблов эълон қилинган.

    Мавзуга доир: Ижтимоий тармоқларда Капитолийга уюштирилган ҳужум мемларга айланиб кетди. Ҳазилнинг бош қаҳрамони — викинг костюмидаги йигит

    Шунингдек, флоридалик 36 ёшли Адам Жонсон ҳам ҳибсга олинган. У Капитолий штурми вақтида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосига тегишли кафедра (минбар)ни олиб қочаётгани билан ёдда қолган эди. Жонсон далват мулкини ўғирлаш, бинога зўрлик ишлатиб кириш ва Капитолий ҳудудида безорилик қилишда айбланмоқда.

    https://twitter.com/shaunking/status/1347918858720600065

    Бундан ташқари, Ғарбий Виржиния штати қонунчилик мажлиси вакили, 35 ёшли республикачи Деррик Эванс ҳам ҳибсга олинган — у интернетда Капитолий биносига штурмнинг бошқа иштирокчилари билан бирга кириб бораётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Эванс давлат муассасаси ҳудудига зўрлик ишлатиб кириш ва безориликда айбланмоқда. У 9 январь куни эгаллаб турган лавозимини бўшатган.

    Дуг Женсен ҳам штурм вақтида видеога тушиб қолганлардан бири. У полициячиларга халал бериш, шунингдек, Капитолий биносида намойиш ўтказишда айбланмоқда. Арканзаслик 60 ёшли Ричард Барнетт эса ҳибсга олинганларнинг бешинчиси бўлиб, у штурм вақтида Нэнси Пелосининг хонасида оёғини столга қўйиб ўтирган.

    Officials say Richard Barnett, the man photographed sitting at House Speaker Pelosi's desk during the Capitol siege, has been arrested in Arkansashttps://t.co/DezQ11L1dg pic.twitter.com/ikvfuRpqGu

    — CNN Breaking News (@cnnbrk) January 8, 2021

    Капитолийдаги тартибсизликлардан сўнг штурмнинг жами 13 нафар иштирокчисига нисбатан айблов эълон қилинган. Улар, жумладан, Капитолий ҳудудига зўрлик ишлатиб кириш ва безориликда айбланмоқда. NYT’нинг қайд этишича, ҳибсга олинганлар сони ҳали ўсиши мумкин, чунки терговчилар штурм иштирокчиларининг шахсини аниқлаш учун ижтимоий тармоқларни диққат билан ўрганмоқда.

    Полиция «штурмчи»ларнинг шахсини аниқлашга ёрдам берганларга 1000 доллардан ваъда қилмоқда

    Аввалроқ Колумбия округи полицияси Капитолий штурмида қатнашганларнинг суратларини эълон қилиб, уларнинг шахсини аниқлашда жамоатчиликдан ёрдам сўраган эди. Суратда акс этганларнинг ҳар бири ҳақида берилган ахборот учун 1000 доллар миқдорида мукофот пули ҳам ваъда қилинган. Reuters’нинг ёзишича, Федерал тергов бюроси (ФТБ) ҳам тартибсизликларда қатнашганларнинг шахсини аниқлашда худди шундай ёрдам сўраб америкаликларга мурожаат қилган.

    Twitter фойдаланувчилари ҳам Капитолий штурмида қатнашганларнинг шахсини аниқлашга фаол киришган, деб ёзади Meduza. Тартибсизликларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинган айрим иштирокчилари ҳатто ишидан ҳам айрилиб улгурган. Масалан, Navistar Direct Marketing компаниясининг мерилендлик ходимларидан бири Капитолийга бостириб кириш жараёнида ишчи бейжини ҳам ечмай қатнашган.

    Navistar Direct Marketing компанияси ходимларнинг сўз эркинлигига бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилишини, бироқ атрофдагиларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган хулқ-атвор эгалари компанияда ишлай олмасликларини маълум қилган. Компания ишдан ҳайдалган ходимнинг исмини ошкор этмаган.

    АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари 6 январь куни Капитолийга бостириб кирган эди — бу вақтда Конгресснинг ҳар иккала палатаси ноябрда ўтган президент сайлови якунларини (унда демократ Жо Байден ғалаба қозонган) тасдиқлаётган эди. Тартибсизликлар давомида беш киши, жумладан, Капитолий полициясининг бир ходими ҳалок бўлган. Трамп бу тартибсизликларни, улар ўз тарафдорлари томонидан амалга оширилган бўлса-да, қоралаб, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган эди.

    Ҳуқуқ-тартибот органларининг штурм вақтидаги хатти-ҳаракатлари жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди, хусусан, Конгресс қуйи палатаси спикери Нэнси Пелоси ҳам уларни ҳам кескин танқид қилди. Associated Press маълумотларига кўра, тартибсизликлар юз беришидан бир неча кун аввал Капитолий полициясига кўмак сифатида Миллий гвардия жангчилари ва ФТБ агентларини ажратиш таклиф қилинган, бироқ полиция бу имкониятдан фойдаланмаган. Тартибсизликлардан сўнг, Капитолий полицияси раҳбари истеъфо берди.

    10.01.2021, 17:40   Изоҳ (0)   32565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёнинг энг бой одами Илон Маск Марсда шаҳар қуриш учун барча мол-мулкини сотишга қарор қилди

    10.01.2021, 17:29

    АҚШ вице-президенти Майк Пенс Байденнинг инаугурациясида қатнашади. Трамп эса — йўқ

    10.01.2021, 16:16

    CNN: Майк Пенс Трампни четлатиш учун 25-тузатишни қўллашга қарор қилди

    10.01.2021, 15:29

    Индонезиянинг Sriwijaya Air компанияси Boeing 737-500 самолёти Жакартадан учиб чиқиб ҳалокатга учради. Асосий маълумотлар

    10.01.2021, 14:27

    Бутун Покистон ҳудуди электр энергиясидан узилиб қолди

    10.01.2021, 12:25

    Қиролича Елизавета II ва унинг эри Филипп коронавирусга қарши эмланди

    10.01.2021, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.