• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    CNN: Майк Пенс Трампни четлатиш учун 25-тузатишни қўллашга қарор қилди

    АҚШ вице-президенти Майк Пенс мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трамп «янада беқарорлашган» тақдирда, унга нисбатан Конституцияга киритилган 25-тузатиш қўлланилиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда CNN телеканали вице-президентга яқин манбага таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Нашр ҳамсуҳбатининг айтишича, воқеаларнинг бундай тус олиши шу ҳафтадаёқ юз бериши мумкин. Шунингдек, телеканал манбаси маълум қилишича, Пенснинг жамоасида 25-тузатишга ёки ҳатто импичмент жараёнига асосланиш хавфга олиб келиши борасида қандайдир хавотир бор, чунки Трамп мамлакатни хавф остига қўйиб, бемулоҳаза хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

    Аввалроқ CNBC телеканали ўз манбаларига таяниб, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва молия вазири Стивен Мнучин Трампга нисбатан 25-тузатишни қўллаш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди.

    Масала муҳокамаси норасмий хусусиятга эга бўлган. Ўшанда мунозара иштирокчилари Трампни четлатиш жараёни «ҳаддан ташқари кўп вақт олади» деган хулосага келган. Бундан ташқари, томонлар сенатда тасдиқланмаган ва «вазифасини бажарувчи» мақоми билан ишлаётган идоралар раҳбарлари томонидан тузатишларнинг қўлланилиши имкониятини тушунарсиз деб атади. Трампнинг четлатилиши унинг тарафдорлари орасида кескинликни янада кучайтириши ва амалдаги президентни ўта ўнглар қаҳрамонига айлантириши, бу билан эса қисқа муддатли истиқболда фойда ўрнига, узоқ муддатли истиқболда зарар олиб келиши ҳақидаги тахминлар ҳам яна бир хавф деб баҳоланди.

    Бунгача Трампнинг истеъфосини ёқлаб АҚШ Демократик партияси вакиллари, хусусан, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер, шунингдек, вакиллар палатасининг суд ишлари қўмитаси раҳбари Жерри Надлер чиқиш қилган эди.

    АҚШ Конституциясига мувофиқ, 25-тузатиш вице-президент ва президент маъмуриятининг катта қисми амалдаги давлат раҳбарининг лаёқатсизлигини тасдиқлаган тақдирда, ҳокимиятнинг автоматик равишда вице-президентга топширилишини кўзда тутади.

    Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини сайловчилар ҳайъати 15 декабрь куни қўллаб-қувватлаб, демократлардан номзод Жо Байденни ғолиб деб эълон қилди. Конгресс якунларни 6 январь куни тасдиқлаши керак эди. Бунга сайловда мағлуб бўлган президент Дональд Трампнинг тарафдорлари халақит берди: улар Конгресс биноси ёнида йиғилиб, ичкарига бостириб кирди. Полиция уларни фақат куч билан қувиб чиқара олди.

    Конгрессменларнинг бир қисми Капитолийдан эвакуация қилинди. Вашингтонда комендантлик соати эълон қилиниб, тартибни сақлаш учун АҚШ пойтахтига Миллий гвардия кучлари киритилди. Тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди.

    Кейинроқ, 7 январь куни АҚШ Конгресси мажлисини давом эттириб, Жо Байденнинг АҚШнинг 46-президенти этиб сайланганини тасдиқлади ва унинг инаугурациясини 20 январга белгилади. Трамп овоз бериш якунларидан ҳамон норози бўлса-да, ваколатларни сайланган президентга топширишга тайёрлигини эълон қилди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШда Дональд Трампни истеъфога чиқишга чақирувчи даъватлар кучайди
    • АҚШ Конгрессида Трампга нисбатан ортиқча муҳокамасиз импичмент эълон қилиш таклиф этилди
    • ОАВ: Трамп муддатидан аввал ҳокимиятдан четлатилиб, унинг ваколатлари вице-президентга ўтказилиши мумкин
     

    10.01.2021, 15:29   Изоҳ (0)   19715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезиянинг Sriwijaya Air компанияси Boeing 737-500 самолёти Жакартадан учиб чиқиб ҳалокатга учради. Асосий маълумотлар

    10.01.2021, 14:27

    Бутун Покистон ҳудуди электр энергиясидан узилиб қолди

    10.01.2021, 12:25

    Қиролича Елизавета II ва унинг эри Филипп коронавирусга қарши эмланди

    10.01.2021, 10:26

    Ким Чен Ин КХДРнинг асосий душмани қайси давлат эканини маълум қилди

    10.01.2021, 08:30

    Лондонда полиция ва ўт ўчирувчилар тез тиббий ёрдам машиналарини ҳайдашга жалб қилинмоқда

    10.01.2021, 07:49

    Ҳужумга учраган Капитолий, булдуруқистонга айланган Ўзбекистон, томда дарс қилаётган бола. Ҳафта суратлари

    09.01.2021, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.