• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини маълум қилди

    Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини айтди. Бу ҳақда Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Халқаро пресс-клубнинг «Пандемияга қарши курашда миллий тажриба» мавзусида навбатдаги сессияси давомида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Алишер Шодмонов.

    Алишер Шодмонов.
    Фото: «Дарё»

    «ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЗР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак.

    Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти уни сотиб олиш масаласи бошланди.

    Дунё бўйича самара берадиган дорининг илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравирни, нафақат сотиб олиб, захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик», — деди собиқ вазир.

    Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти мақтагани учун гидроксихлорохин сотиб олишни тасдиқлаган Алишер Шодмоновдан 2020 йил 6 июль куни «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида ушбу дори юракка зарар бўлса ҳам, нега Ўзбекистонда фойдаланилаётгани ҳақидаги изоҳ сўралганда собиқ вазир журналистга «Нима, сиз фармацевтмисиз, сиз қаердан биласиз?», – дея жавоб қайтарган эди. Журналист бу маълумотни шифокорлар тасдиқлаганини айтгандан сўнг вазир бу маълумот нотўғрилигини таъкидлаган.

    Маълумот учун, АҚШ президенти ҳам соҳаси бўйича фармацевт эмас, балки иқтисодчи ҳисобланади. Дональд Трамп безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорохин препаратларининг коронавирусни даволашдаги таъсирини бир неча бор ижобий баҳолаган. Хусусан, безгакка қарши препаратларнинг самарадорлиги ҳақида 2020 йил 19 март куни ўтказилган матбуот анжуманида айтган бўлиб, эртаси куниёқ унга бўлган талаб 46 баравар ошганди.

    Июнь ойида клиник тажрибалар шуни кўрсатдики, гидроксихлорохин ва безгакка қарши бошқа дорилар COVID-19’ни даволашда самарали эмас. Препаратлар коронавирус оқибатида юз берган ўлимлар сонини камайтиришга ёки шифохонада ётиб даволаниш давомийлигига таъсир қилмаган. Шу ҳамда бошқа маълум ва нисбатан жиддий акс таъсирлари (аввало, юрак ритмининг бузилиши) сабаб бир қатор тадқиқотларнинг раҳбарлари текширувларни муддатидан аввал тўхтатди, АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати устидан санитар назорат бошқармаси (FDA) эса препаратни коронавирусга чалинган беморлар билан боғлиқ клиник тадқиқотлардан бошқа ўринда фойдаланиш учун рухсатномани чақириб олди.

    Июль ойи бошида ЖССТ гидроксихлорохинни «Бирдамлик» дастуридан чиқариб ташлади. Кейинроқ Европа дори воситалари агентлиги ушбу препарат йирик рандомлаштирилган клиник тадқиқотлар (Solidarity, Recovery ва Discovery) доирасида коронавирусни даволашда бирор-бир ижобий самара кўрсатмаганини маълум қилди.

    Июль ойи охирида ЖССТ гидроксихлорохин коронавирусни даволашда самарасиз эканини тасдиқлади. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда гидроксихлорохиндан пандемия бошидан бери фойдаланилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (ИССМП) 13 июль куни коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича қўшма клиник қўлланмани тасдиқлади. Lancet тиббиёт журналида ушбу препаратнинг самарасиз экани ҳақида мақола эълон қилингач, қўшма клиник қўлланмадан гидроксихлорохин чиқариб ташланган эди.

    Гидроксихлорохиндан фойдаланишга қарши чиққан ИССМП вакили Клара Ёдгорова «Тез ёрдам» кўрсатувига берган интервьюсида номаълум шахслар унга телефон орқали таҳдид қилгани, «эҳтиёт бўлиб юришни» тавсия қилганини тан олган эди. У гидроксихлорохинни клиник қўлланмага қайтаришга уринишлар бўлаётганини маълум қилганди.

    Орадан бир неча кун ўтиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда «Плаквенил» (гидроксихлорохин) билан 12 минг киши даволанганини айтди. Август ойи бошида бўлиб ўтган матбуот анжуманида профессор ушбу препаратни қўллаш масаласида Ўзбекистон ЖССТнинг тавсияларига эмас, балки ўз тажрибасига таянишини маълум қилди.

    Ўша вақтда у Ўзбекистонда беморлар айнан гидроксихлорохин сабаб соғайиб кетганини тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилмаганини тан олиб, «ҳозир бундай тадқиқотларга вақт ҳам, зарурат ҳам йўқлиги»ни таъкидлаган эди.

    Худди ўша матбуот анжуманида Dori-Darmon компанияси бошқаруви раиси Умида Солиҳбоева «Плаквенил» атрофидаги муҳокамаларни «сиёсий масала» деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори стандарт ҳисобланади. «Амалиётчи шифокорларга қулоқ солиш керак, ўзича сайт очиб олиб, аҳолини чалғитадиган қандайдир фолбинларга эмас», – деганди у.

    Охир-оқибат ушбу дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уйда даволанаётган беморларга бепул тарқатиладиган тўплам ичида қолди. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 15 сентябрдаги тўғридан-тўғри шартнома доирасида Dori-Darmon компаниясидан ўқитувчилар учун 1 миллион қадоқ гидроксихлорохин сотиб олгани ҳам маълум бўлди. Бундан ташқари вазирлик 2020 йил 9 октябрь куни Dori-Darmonдан 2,1 миллиард сўм эвазига 300 минг қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди.

    Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан олинган. Шодмонов ўрнига унинг ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев вазир этиб тайинланган.

    24.12.2020, 20:37   Изоҳ (0)   32047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон шимолига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди

    24.12.2020, 19:40

    Акмал Саидов Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ўзининг мухолифатлик ҳуқуқларидан фойдаланмаётганини танқид қилди

    24.12.2020, 19:15

    Бухоронинг Когон шаҳрида ис газидан заҳарланган 3 нафар фуқаро вафот этди

    24.12.2020, 18:54

    Ўзбекистонда 2020 йилда 7,4 мингдан ортиқ шахсга фуқаролик берилди

    24.12.2020, 18:08

    Азиз Абдуҳакимов америкаликларни муваффақиятли вакцина яратгани билан табриклади

    24.12.2020, 17:37

    «Сервис хизмати бўлмагани сабабли ярим йилдан буён ишлатилмай турган жуда қиммат тиббий техникалар бор». Муҳандис-технолог билан суҳбат

    24.12.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.