Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Юпитер ва Сатурн сайёралари 21 декабрь куни кечаси 794 йил ичида биринчи бор яна осмонда «бирлашади». Бу ҳақда Москва планетариясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди. Сайёраларни олти бурчак дақиқа ажратиб туради, холос.

Фото: NASA

Фото: NASA

Икки сайёранинг бу каби яқинлиги Ердан туриб сўнгги бор 794 йил олдин кузатилган — 1226 йилнинг 4 мартида. Ўшанда улар орасидаги масофа икки бурчак дақиқасини ташкил этган.

Астрономларнинг аниқлик киритишича, икки сайёра ҳар 20 йил бир-бирига яқин масофага келади. Аммо улар бир-бирига камдан кам ҳолатда минимал масофага яқинлашади. Кейинги яқинлашув 2080 йилнинг 15 мартида содир бўлади.

Экватор аҳолиси бу ҳодисани кузатиш учун энг яхши шароитга эга, аммо уни об-ҳаво шароити имкон берса, дунёнинг исталган бурчагидан кузатиш мумкин бўлади.

Бунга қадар Юпитер ва Сатурннинг яқинлашуви 1623 йилнинг 16 июлида кузатилган. Бироқ у вақтда сайёралар Қуёшдан 13 даража қияликда бўлгани ва қуёшнинг ёрқин нурлари сабаб астрономлар уни кузата олмай қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар