Американинг NASA космик агентлиги экспертлари шу ҳафта давомида Ерга бешта астероид яқинлашини маълум қилди. Уларнинг учтаси 16 декабрь куни сайёра яқинидан учиб ўтиб бўлган, деб хабар беради «Kommersant.net».
Агентлик маълумотларига кўра, мазкур космик жисмларнинг диаметри 10 дан 24 метргача етади. Улардан бири Ерга 343 минг километр масофага қадар яқинлашган.
Бундан ташқари, яна иккита астероиддан бири 18 декабрь куни Ердан 57,1 минг километр, иккинчиси эса қарийб 7 миллион километр узоқликдан учиб ўтади. Астероидлардан бири максимал яқинлашиш вақтида сайёрага Ойдан ҳам яқинроқ келади. Ушбу космик жисмларнинг диаметри мос равишда 6,8 ҳамда 30 метрни ташкил этади.
Аввалроқ диаметри 10 метр келадиган астероид Ердан рекорд даражада яқин масофадан учиб ўтгани, унинг тўқнашувига 350 километр етмагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)