NASA ходими Марс юзасининг Curiosity марсоходи томонидан олинган янги суратлари билан бўлишди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Суратлар NASA муҳандис-дастурчиси Кевин М.Гиллнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган.
Унинг сўзларига кўра, суратлар астроном Уолтер Фредерик Гэйл шарафига номланган Гэйл кратерида олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг августида Curiosity космик аппарати Марс сайёрасининг Гэйл кратери юзасига қўнган эди. 2020 йилнинг апрелида марсоход Шарп тоғида бўлиб, турли тошлар ва тупроқларнинг кимёвий таркибини аниқлаш билан шуғулланганди.
Изоҳ (0)