Айрим мамлакатлар аҳолиси 14 декабрь куни Қуёшнинг Ой гардиши билан тўсилиши натижасида содир бўладиган ҳодиса вақтида Қуёш тожини кўришга муваффақ бўлган. Камёб астрономик ҳолат — Қуёш тутилиши билан боғлиқ суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қуёшнинг тутилиши Аргентина ва Чилининг баъзи ҳудудларида яққол кўринган.
Патагониядаги Сан-Антонио Оэсте шаҳри кундузи бир неча лаҳзага зулматга айланган.
Бразилия, Эквадор, Перу, Уругвай ва Намибияда Қуёш ботиши тўлиқ кўринмаган.
Россиянинг «Электро-Л» деб номланган гидрометеорологик сунъий йўлдоши томонидан олинган сурат.
Одатда Қуёш тутилиши вақтида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.
Сўнгра яна кун ёришиб кетади.
Қуёш тутилиши.
Москвада шаҳар вақти билан соат 19:00—19:25 да максимал Қуёш тутилиши кузатилган.
Ой қуёшни буткул тўсиб қўйган.
Бундай камёб ҳодисани одамлар энди 2048 йилда кўриши мумкин.
Астрономларнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг охирига қадар яна кўп қизиқарли ҳодисалар юз бериши мумкин.
Қуёш тутилишидан ташқари икки марта «юлдузлар ёғилиши» кутилмоқда.
Изоҳ (0)