«Auto.ru» сайтида 63 йилдан буён 50 минг километр йўл босган «ГАЗ-12 ЗИМ» қарийб 4 миллион рубль (53,7 минг доллар) қийматида сотувга қўйилди. Таққослаш учун бу пулга янги BMW Х3 харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Суратлар ва сотувчининг сўзларига кўра, кўк рангли кузов ва сарғиш салонга эга «ГАЗ-12 ЗИМ» деярли идеал ҳолатда — у ўтган давр мобайнида илиқ гаражда сақланган. Автомобилга 90 от кучига эга 3,5 литрли бензин мотор ўрнатилган бўлиб, у механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Узун ўлчамли седан 1949 йилдан 1960 йилга қадар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу вақт оралиғида конвейрдан турли модификацияга эга 21 527 нусха чиққан. «ГАЗ-12 ЗИМ»дан асосан Совет Иттифоқи, партия ва ҳукумат номенклатураларини ташишда фойдаланилган.
Аввалроқ Украинада 29 йил гаражда сақланган идеал ҳолатдаги «Москвич-2141» топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)