Буюк Британияда «Санта Клаус чанаси» номи билан машҳурликка эришган 1990 йилги қизил Морган родстери сотувга қўйилди. Ҳозирга қадар 42 минг километр йўл босган «сеҳрли» автомобилни 32,3 минг долларга харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Рождество арафаси Буюк Британияда 30 йиллик Морган 4/4 сотувга қўйилган бўлиб, эълонга кўра, у Санта-Клаусга тегишли. Автомобиль эртаклардаги каби анъанавий ёрқин қизил рангга бўялган. Сотувчининг таъкидлашича, «сеҳрли» машинага бутун умр чекмайдиган инсон эгалик қилган, шунингдек, унинг буғулари ҳам бўлгани сабаб ўриндиқларда уларнинг юнги бўлиши мумкин.
Суратларга кўра, родстер шунча йилдан буён яхши ҳолатда сақланган. Автомобиль кузови идеал кўринишга эга, салони эса табиий оқ чарм ва ёнғоқ дарахтининг ёғочлари билан қопланган. Бундан ташқари, Морган қўшимча қишки пакетларга ҳам эга, шунингдек, юкхонаси ва газ чиқариш тизими зангламайдиган пўлатдан ишланган. Одометрга кўра, машина 41 700 километр йўл босган.
Рождество автомобилининг капоти остидан 95 от кучига эга 1,6 литрли бензин двигатель ўрин олган. Агрегат тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида ишлайди. Орқа узатмали родстер соатига 100 километр тезликка 10 сонияда эришади, максимал тезлиги 170 км/соат.
Изоҳ (0)