YouTube’даги Woodworking Art канали орқали машҳурликка эришган вьетнамлик дурадгор 1:13 масштабда ёғочдан яратилган ўзининг сўнгги иши — Ford Ranger Raptor моделини сотувга қўйди. У пикапни яратишга 35 кун сарфлаган ва эндиликда уни 2 минг долларга сотишга тайёр, деб хабар беради Motor.
Ёғоч моделнинг узунлиги — 500, эни — 200, баландлиги эса 210 миллиметрни ташкил этади, пикап оғирлиги — беш килограмм. Raptor «подвеска»га, айланадиган ғилдираклар, очиладиган эшиклар ва юкхонага эга. Машина тўлиқ Фокиэния дарахтидан (Вьетнам сарви) ясалган бўлиб, уни яратишда энг оддий асбоб-ускунларда фойдаланилган.
АввалроқWoodworking Art каналига 1967 йилда ишлаб чиқарилган Ford Mustang GT50 ҳамда Audi Q7 моделининг аниқ нусхаси яратилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)