Буюк Британияда COVID-19’га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи ҳафтасида 138 минг киши вакцина қабул қилди. Бу ҳақда эмлаш дастури назорати бўйича вазир Надхим Закави маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: EPA

«Эмлаш дастурининг ҳақиқатдан ҳам ажойиб бошланиши. Етти кун ўтди ва Англияда 108 минг, Уэльсда 7897, Шимолий Ирландияда 4000, Шотландияда 18 000 киши эмлаш олди. Жами 137 897 киши», — деб ёзган Захави Twitter’да.

Унинг сўзларига кўра, бу рақам тезлик билан ортмоқда, чунки расмийлар «ёрдам кўрсатиш бўйича юзлаб тармоқларни фаоллаштирган».

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 8 декабрь куни дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлади. Мамлакат расмийлари АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан яратилган вакцинадан фойдаланмоқда. Вакцинанинг самарадорлиги якуний клиник синовлар натижаларига кўра 95 фоизни ташкил этган.

Буюк Британияда пандемия бошидан буён 1,8 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, қарийб 65 бемор вафот этган.

Аввалроқ АҚШ ва Россияда ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабарлар берилганди.