Коронавирусга қарши эмлашни режалаштирганлар вакцина олишдан икки ҳафта олдин ва биринчи инъекциядан кейин 42 кун ичида спиртли ичимликлардан воз кечишлари керак. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бу ҳақда «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова айтди.
«Эмлашдан камида икки ҳафта олдин спиртли ичимликлар истеъмол қилишни, албатта, тўхтатиш лозим. Иммунитетнинг шаклланиши бу икки укол ўртасида 21 кун, укол қилинганидан кейин яна 21 кун — 42 кун. Ва шуни аниқ англашимиз керакки, биринчи инъекциядан сўнгги 42 кун ва иккинчи инъекциядан кейинги 42 кун иммунитет шаклланиши давридир, бу вақтда ҳам тийилмоқ лозим», — деган Попова «Комсомольская правда» радиостанцияси эфирида.
«Роспотребнадзор» раҳбарининг таъкидлашича, алкоголь истеъмол қилиш организм бутун дезинтоксикация тизими зўриқишига олиб келади, бу эса организмда иммунитет шаклланишини пасайтиради.
Изоҳ (0)