Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия пойтахти Берлин шаҳрида 25 ноябрь куни эрталаб мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг офиси дарвозасига автомобиль келиб урилди. Автомобилга немис тилида «Глобаллашув сиёсатини тўхтатинг» ва «Сизлар болалар ва кексаларнинг ярамас қотилисиз» ёзувлари туширилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Машина ва дарвозага сезиларсиз зарар етган. Автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган. Ҳодиса жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва журналистлар етиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълум қилишича, ҳодиса эҳтимолий теракт сифатида кўриб чиқилмаяпти.

Reuters’нинг хабар беришича,. 25 ноябрь куни Ангела Меркель федерал ерлар раҳбарлари билан мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни видеомажлисда муҳокама қилиши режалаштирилган.

Bild нашрининг ёзишича, Volkswagen маркасидаги худди шундай машина 2014 йилнинг февраль ойида ҳам Меркелнинг офиси дарвозасига урилган. Ўшанда машинага немис тилида «Одамларни ўлдираётган иқлим ўзгаришига йўқ», деган ёзув туширилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда