Шотландия парламенти аёлларни гигиена воситалари билан мажбурий таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, қонунчиликда аёлларнинг тампон ва тагликларни бепул олиш ҳуқуқини мустаҳкамлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Мамлакат биринчи вазири Никола Стержен ўзининг Twitter’ида Шотландия дунёда биринчилардан бўлиб бундай қонун қабул қилганини таъкидлаган.
Ҳужжат Шотландия ҳукумати томонидан ушбу товарларга муҳтож бўлган барчага фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун схема яратилишини назарда тутади. Ҳукумат, шунингдек, бошқа давлат идораларидан гигиена воситалари билан бепул таъминлашни талаб қилиши мумкин. Бундан ташқари, мактаб, коллеж ва университетларда ҳам бундай воситалар бепул таъминланиши лозим.
Қонун лойиҳаси депутат Моника Леннон томонидан камбағалликка қарши курашиш мақсадида тақдим этилган.
Изоҳ (0)