• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой раҳбари коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди

    Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин «Катта йигирмалик» (G20) виртуал саммитида нутқ сўзлаб, «саломатлик кодлари»ни ўзаро тан олиш бўйича халқаро механизм яратишни таклиф қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Си Цзиньпиннинг инглиз тилига таржима қилиниб, «Sinxua» агентлиги томонидан эълон қилинган нутқи матнида гап «коронавируснинг нуклеин кислотасига нисбатан тестлар натижаларига асосланган, халқаро тан олинадиган QR-кодлар кўринишидаги маркировка» ҳақида бормоқда.

    Си Цзиньпин ушбу механизмга нафақат G20 иштирокчилари, балки бошқа кўплаб мамлакатлар ҳам қўшилишига умид билдирди.

    «Саломатлик кодлари» халқаро механизми ҳақидаги бошқа тафсилотларга Си Цзиньпин тўхталмади.

    Хитойда 2020 йил баҳоридан буён «саломатлик кодлари» тизими амал қилади. Мамлакатдаги ҳар бир одамга коронавирусга топширган тести, эпидемик ҳолат қай даражада бўлган минтақада эканлиги, COVID-19’га чалинганлар билан мулоқотда бўлгани ва бошқа маълумотлар асосида «қизил», «сариқ» ёки «яшил» QR-код берилади. Кўпчилик жойларга фақат «яшил» QR-код талаб қилинади.

    Дастлаб бундай кодлар тизими алоҳида ҳудудларда амал қилган бўлса, май ойидан буён бутун Хитой ҳудудига тарқалди.

    Си Цзиньпин, шунингдек, COVID-19’га қарши вакцина дунёнинг барча халқларига етиб бориши учун бор имкониятини ишга солишини айтди. Коронавирусга қарши вакцина билан барча мамлакатларни таъминлаш зарурияти ҳақида G20 саммитида қатнашган Россия президенти Владимир Путин ҳам таъкидлаб ўтди. «Бизнинг олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни эҳтиёжманд мамлакатларга етказиш»га Россия тайёр, — деди Путин.

    Умуман, «Катта йигирмалик» (G20) мамлакатлари етакчилари коронавирусга қарши вакциналар, зарур дори воситалари ва тестлар бутун дунё бўйлаб одилона тақсимланишини таъминлашга, шунингдек, ночор мамлакатларни пандемия билан курашда қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бу ҳақда «йигирмалик» коммюникеси лойиҳасида айтилади.

    G20 етакчилари пандемия бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқларни янада кучайтиришидан хавотирда. «Бадавлатроқ одамларгина ўзини вирусдан ҳимоя қила оладиган вазиятга нима қилиб бўлса ҳам, тушмаслигимиз керак», — деди Франция президенти Эммануэль Макрон онлайн саммитда.

    Бунинг учун Евроиттифоқ G20’ни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVID-19’га қарши воситалардан фойдаланиш имкониятини тезлаштириш» лойиҳасига инвестиция киритишга чақирди, у касалликни ташхислаш ва даволаш технологияларини ишлаб чиқишни тезлаштиришга қаратилган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен фикрича, йил охиригача ташаббусга 4,5 миллиард доллар киритиш керак.

    Ҳозирда Россия, АҚШ, Хитой, Франция, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар ўз вакциналарини ишлаб чиқмоқда.

    Ноябрь ойининг бошида Pfizer ва BioNTech ўзларининг BNТ162b2 вакцинаси учинчи босқич синовларида 90 фоиз самара кўрсатганини эълон қилди. Бир ҳафта ўтгач компаниялар вакцинанинг самарадорлиги 95 фоиз эканлигини маълум қилди. Америка фонд биржалари Pfizer/BioNTech вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги хабарларга индексларнинг рекорд даражада ўсиши билан муносабат билдирди, масалан, авиакомпанияларнинг қимматли қоғозлари қимматлашди, Zoom акциялари эса аксинча, пасайиб кетди.

    Шунингдек, ноябрь ойида Американинг Moderna компанияси ўзининг янги коронавирусга қарши вакцинаси синовларнинг учинчи босқичида 94,5 фоиз самарадорлик кўрсатгани ҳақида хабар берди. Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини ишлаб чиқарувчилар эса ўзларининг вакцинаси самарадорлигини 92 фоизга баҳолади.

    22.11.2020, 17:36   Изоҳ (0)   13680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда муҳтожларга 15 миллион доллар тарқатилди

    22.11.2020, 16:35

    АҚШнинг Moderna компанияси COVID-19’га қарши ўз вакцинасининг ҳар бир дозасини 25-37 долларга баҳолади

    22.11.2020, 15:37

    Хитойда Россиядан келтирилган товуқ гўшти ўрамида коронавирус аниқланди

    22.11.2020, 14:17

    Туркия ҳарбий кучларини Озарбайжонга жўнатишга тайёрланмоқда

    22.11.2020, 13:45

    Коронавирусга чалинганлар сони дунёда 58 миллиондан, АҚШда 12 миллиондан ошди

    22.11.2020, 12:15

    Бельгияда жорий этилган чекловлар коронавирус билан касалланиш ҳолатини 61 фоизга туширишга ёрдам берди

    22.11.2020, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.