Facebook Messenger ва Instagram фойдаланувчилари хабарларнинг ўзини ўзи ўчириб ташлашга қодир функцияга эга бўлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, «йўқ бўлиб қоладиган» хабарлар бошқа мессенжерлардаги шу каби функцияларга ўхшайди, бироқ унинг ўзига яраша фарқи ҳам бор.
Vanish Mode режимида хабарлар суҳбатдош диалогга киришганидан кейингина ўчиб кетади. Шу билан бирга, суҳбатдош махфий режимдаги ёзишмалардан скриншотни амалга оширган бўлса, фойдаланувчи бу ҳақида огоҳлантирилади.
Facebook Messenger ҳозирда ушбу функцияга эга бўлган, бироқ фақат АҚШдаги фойдаланувчилар учун. Instagram’да эса махфий чатлар тез орада пайдо бўлади.
Аввалроқ Instagram интерфейсига ўзгартириш киритилгани, энди унда TikTok’дагидек видеоларни жамлайдиган бўлим мавжудлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)