BMW компанияси Designwоrks бўлинмаси билан ҳамкорликда бейсжампинг учун дунёдаги илк электр қанот-костюмни тақдим этди. Соатига 300 километр тезликда парвоз қилиш имконини берадиган янги вингсьютни Австрия тоғларида экстремал Петер Сальцманн синаб кўрди, деб хабар беради Motor.
Вингсьют деб ҳаво оқимини оёқлар, қўллар ва учувчи танаси орасидаги «қанотларни» тўлдириш орқали парвоз вақтида турли манёврларни бажаришга имкон берадиган махсус костюмга айтилади. Анъанавий костюмлардаги бейсжампинг парвозининг тезлиги соатига 100 километрга етади.
BMW муҳандислари бейсжампинг борасидаги тасаввурларни ўзгартиришга қарор қилган ва дунёдаги биринчи электр вингсьютни яратди. Костюм махсус углерод пластикли рюкзак билан жиҳозланган бўлиб, унга ҳар бирининг қуввати 10 от кучига тенг карбон винтларга эга иккита электромотор қотирилган. Парраклар дақиқасига 25 минг маротаба айланиб, соатига 300 километр тезликда учиш имкониятини тақдим этади. 50 волтли литий батареялари билан бирга рюкзакнинг умумий оғирлиги 12 килограммга тенг. Аккумулятор қуввати беш дақиқа парвоз қилиш учун етади.
Экстремал Петер Сальцманн костюм ихтиросида бевосита иштирок этиб, унинг ёрдамида БWМ’нинг Мюнхендаги марказида бир неча маротаба синовларни ўтказган. Электр вингсьютнинг ишлаш қобилиятини австриялик Жанубий Кореяда синовдан ўтказишни режалаштирган. Бироқ пандемия сабаб синов жойини ўзгартиришга мажбур бўлган. Спортчи Алп тоғларига йўл олиб, бейсжампинг учун классик костюмда 3000 метрга яқин баландликдан сакраган.
Мавзуга доир: Jeep дунёдаги энг экстремал меҳмонхонани очди
Изоҳ (0)