Япониялик олимлар қўйлар сурувига ҳужум уюштириб келган айиқларга қарши курашиш учун робот-бўриларни яратди. Ихтиро тасвирланган видео YouTube’даги Wonderful Universe каналига жойлаштирилган.
Робот ўзининг ташқи кўриниши билан бўрини ёдга солади. У бошини қимирлатиши, кўзларини пирпиратиши мумкин, ҳаракатни пайқаган вақтида эса унинг кўзлари қизил бўлиб ёнади ва робот бўри каби увуллаб овоз чиқаради.
70 донадан иборат бўриларнинг биринчи партияси Такикава шаҳри маҳаллий фермерлари томонидан сотиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Хитой буюртмаси билан худди ҳақиқийдек робот-дельфин яратилган эди.
Изоҳ (0)