Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо Apple компанияси 2021 йилда iPhone 12 линейкасини қайтаришини — ўлчами 5,4 дюймдан 6,7 дюймгача тўртта смартфонни тақдим этиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.ru.
Таъкидланишича, смартфонлар дизайни ўзгаришсиз қолади, Apple ўз қурилмаларининг камераси яхшилашга эътибор қаратади. iPhone 13 Pro ва 13 Pro Мах смартфонларига 6 линзали объектив ва ф/1,8 диафрагмали жуда кенг бурчакли янги модул қўшилади. Янги iPhone 12’га ҳозирда ф/2,4 объективи ва бешта линза ўрнатилган.
Бундан олдин тарқалган хабарларда iPhone 13 экрани 120 герцли янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида ёзилганди. Шунингдек, 2021 йилда 1 терабайт ички хотирага эга илк «айфон» ҳам пайдо бўлиши керак. Бироқ Мин-Чи Куо ушбу маълумотни тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, Apple’нинг 15 сентябрдаги тақдимотида Watch SЕ ҳамёнбоп «ақлли» соати ҳамда iPad планшетлари, 13 октябрда эса тўртта iPhone 12 смартфони тақдим этилганди. Apple’нинг навбатдаги тақдимоти эса 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)