Испания парламенти ҳукуматнинг мамлакатда 2021 йилнинг 9 майигача фавқулодда ҳолат режимини жорий қилиш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: EPA

Дастлаб парламентдаги баъзи фракциялар қарорга қарши чиққан, чунки улар мазкур қарор устидан назорат учун етарли воситалар мавжуд эмас, деб ҳисоблаган.

Якунда депутатлар қарорни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга бош вазир Педро Санчеснинг ҳар икки ойда вазият ҳақида ҳисобот бериш мажбуриятини қўшган.

Бундан ташқари, қарорга фавқулодда ҳолатни 9 март куни бекор қилишни кўриб чиқиш имконияти қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда фавқулодда ҳолат тартиби 25 октябрь оқшомидан бошлаб кучга кирганди.

Аввалроқ коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли ЧехияСловенияДанияда бир қатор чекловлар жорий қилингани ҳақида хабарлар берилганди. Германияда эса 2 ноябрдан бошлаб қайтдан карантин жорий қилинади. Швейцарияда карантин чекловлари кучайтирилди. Украинада эса фавқулодда ҳолат режими узайтирилди.