Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Колумбияда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 1 025 052 нафарга (Тошкент вақти билан 2020 йил 28 октябрь соат 00:15 ҳолатига кўра) етди. Бу ҳақдаги Жонс Ҳопкинс университети тақдим этиб бораётган статистик маълумотларда хабар қилинган.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Колумбияда 30 348 киши COVID-19 коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. Мамлакат бутун дунёда коронавирусга чалинган фуқаролари сони 1 миллион нафардан ошган 8-, Жанубий Америкадаги ҳудудлар орасида эса 3-давлатга айланди. Ундан аввал АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Франция, Испания ва Аргентина каби давлатларда коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллион нафардан ошганди.

АҚШда коронавирус юқтириб олганлар сони 8,7 миллиондан, Ҳиндистонда 7,9 миллиондан ва Бразилияда 5,4 миллиондан ошиб кетган. Дунё бўйича COVID-19’га чалинганлар сони 2020 йил 28 октябрь Тошкент вақти билан соат 00:15 ҳолатига кўра 43 787 411 нафарни ташкил қилмоқда, пандемия бошланганидан буён 1 163 592 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 октябрь куни 35 миллиондан, 11 октябрь куни 37 миллион, 14 октябрь куни 38 миллион, 19 октябрь куни 40 миллион, 22 октябрь куни  41 миллион, 24 октябрь куни 42 миллион, 26 октябрда эса 43 миллион кишидан ошган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди