ПЗР-тестдан ўтказиш COVID-19’га чалинган беморларнинг 30 фоизида коронавирусни аниқламайди. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов брифингда маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Шу туфайли Украинада касалликнинг клиник белгилари бўлган беморларгина касалхонага ётқизилмоқда ва даволанмоқда.
Степановнинг қўшимча қилишича, коронавирус ПЗР-тестлар орқали аниқ ташхисланмаслигининг бир нечта сабаблари бор.
«Бу материал йиғиш, организмнинг физиологик ўзига хосликлари билан боғлиқ. Шу жумладан, ПЗР усули орқали диагностика учун суртма олиш вақтида вирус қаерда бўлишига ҳам боғлиқ», — дея аниқлик киритди вазир.
Мавзуга доир:
- Украинада биринчи марта сутка давомида 7 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди
- Владимир Зеленский Украинада яратилаётган коронавирусга қарши вакцина такрорланмас эканлигини айтди
- Украинадаги ялпи ижтимоий сўровда тиббий марихуананинг қонунийлаштирилишини 70 фоиз, коррупция учун умрбод қамоқ жазосини 81 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлади
Изоҳ (0)