Дастурхонни ноодатий таом билан безашни истаётганлар учун мазали таом рецептини тақдим қиламиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Тил гўшти — 1 дона
- Сув — 4 л
- Пиёз —1 дона
- Желатин — 30 гр
- Туз, мурч
- Лавр япроғи
- Қайнаган сувга тилни солиб пишириб олинг, солганингиздан 15 дақиқадан кейин сувни тўкиб ташланг.
- Яна сув солиб бир марта пишириб олинг, қайнаб чиққанидан кейин паст оловда пиширинг.
- 45 дақиқадан кейин идишга артилган сабзи, пиёзни пўстлоғи билан солиб пиширинг.
- 30-40 дақиқадан кейин туз, мурч, лавр япроғи солинг ва яна 30-40 дақиқа давомида қайнатинг.
- Пишган тил гўштини совитинг (совуқ сув ёки муз устига қўйиб).
- Бўлакларга бўлиб, тарелкага солиб чиқинг.
- Шўрванинг бир қисмини совитинг, унга желатин қўшиб аралаштиринг, қолган шўрвани ҳам қўшинг.
- Желатинли шўрвага тилни солинг ва бир неча соатга музлаткичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)