Мазкур егулик тез тайёр бўлади ва осон ҳазм бўлади.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Товуқ филеси — 350-400 гр
- Лаваш хамири 2 дона
- Тухум — 4 дона
- Пишлоқ — 150 гр
- Карам — 1 дона
- Туз, мурч
- Саримсоқ пиёз
- Қайнатиб пишириб олинган товуқ филесини қалин бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг.
- Сувда пиширилган тухумни қирғичдан чиқариб олинг.
- Карамни майдаланг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Саримсоқни ҳам майдалаб олинг.
- Карам, тухум, саримсоқ, пишлоқни қўшиб майонез билан аралаштиринг.
- Лаваш хамирига аралашмани бир текисда суртиб чиқинг.
- Устидан товуқ бўлакларини қўйинг.
- Хамирни рулет шаклида ўраб, музлаткичга 30 дақиқага қўйинг.
- Дастурхонга тортишдан аввал бўлакларга бўлиб чиқинг.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)