Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитен кассаси олдида кўплаб одамлар йиғилиб қолгани акс этган расм тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2020 йил 12 октябрь куни «Беруний» бекати кассаларида йўловчилар оқими кўпайиб кетиши натижасида кузатилган.
Қайд этилишича, бунга йўл ҳақининг электрон тизимга ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу куни Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг назорат йиғини ташкил этилганлиги сабаб бўлган.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол иккинчи касса очилган. Юзага келган ноқулайликлар учун пойтахт метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўраган.
Аввалроқ Тошкент метрополитенида 1 ноябрдан жетонлардан фойдаланиш тўхтатилиши маълум қилинганди.
Мавзуга доир:
- Тошкент метрополитенининг «Сергели» йўналишини қуриш ишлари якунланаётгани маълум қилинди
- Тошкент метросининг «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғида нима сабабдан ҳаракат тезлиги чекланганига изоҳ берилди
- Тошкент ерусти ҳалқа метроси остида дўконлар ва умумий овқатланиш пунктлари пайдо бўлади
Изоҳ (0)