Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 миллион 365 минг АҚШ доллари қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад 2020 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган.
Маълум қилинишича, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, 2020 йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробарга, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробарга, Украинага экспорти 1,7 баробарга, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробарга ва Туркманистонга экспорти 1,3 баробарга ортган.
Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига 2020 йилда Беларусь ва Италия давлатлари ҳам қўшилди.
Аввалроқ Ўзбекистонга қанча мебель, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, электромобил, мобил телефонлар ва телевизор импорт қилингани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)