• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солиниши натижасида вафот этган фуқаро иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

    Андижонда фуқаро А.Абдукаримов 2020 йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилиниб, шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    Кадр: Видеодан скриншот

    Кадр: Видеодан скриншот

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари бош прокурорнинг шахсий назорати остида марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олинган эди.

    «Xabar.uz»нинг Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб маълум қилишича, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етган. Унга кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

    Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 234 (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддалари (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига қамоққа олиш ва 1 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чоралари қўлланилган.

    Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 4-сонли Ички ишлар бўлимида 30 майга ўтар кечаси қийноққа солинган фуқаро А.Абдукаримов олган тан жароҳатлари оқибатида 11 июнь куни вафот этган эди. Ушбу воқеадан сўнг 4-сонли ИИБ жиноят-қидирув гуруҳининг уч нафар тезкор вакили — катта лейтенант Ф.Ҳусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодиров ички ишлар органларидан бўшатилган, 1 июнь куни уларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айб эълон қилиниб, суд қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

    Июль ойи бошида Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов ушбу жиноят иши суд томонидан жиноят процессуал қонунчилиги талаблари асосида ҳамда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ кўриб чиқилиши, суд мажлисларида матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

    Мавзуга доир: Андижонда фуқаро ўлар даражада қийноққа солинган ИИБнинг бошлиғи ҳам қамоққа олинди

    Президент Шавкат Мирзиёев Чироқчи ва Андижонда ИИБ ходимларининг фуқароларни калтаклаши билан боғлиқ воқеалар учун соҳа раҳбарларини танқид қилганди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралаганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров бир фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабаб бўлган Андижон шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракатига муносабат билдириб, Андижон шаҳар ИИБ ходимларининг ноўрин муносабати асносида касб шаъни оёқости қилингани, бир инсон энг олий ҳуқуқи бўлган яшаш неъматидан мосуво бўлгани, шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан давлатнинг халқаро имижини яхшилаш учун қилинаётган кўп сонли ҳаракатларга путур етганини таъкидлаганди.

    Мавзуга доир: Андижонда ИИБ ходимларининг қийноғидан сўнг вафот этган фуқаронинг синглиси: «Акам қимматбаҳо тош можароси қурбони бўлди»

    Ҳолат юзасидан ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафоти сабаб узр сўраганди.

    16.10.2020, 19:59   Изоҳ (0)   63485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    16.10.2020, 19:35

    Олий суд UzAutoMotors ва Монополияга қарши кураш қўмитасининг навбатдаги ёпиқ суди ҳақида маълумот берди

    16.10.2020, 18:58

    Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини кўздан кечирди

    16.10.2020, 18:34

    Ўзбекистон 9 ой давомида 9,3 млн долларлик консерваланган мева-сабзавот экспорт қилди

    16.10.2020, 18:10

    Наманганда алимент тўламаслик учун хотинини бўғиб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

    16.10.2020, 17:54

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

    16.10.2020, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.