Ўзбекистонда 14 сентябрь соат 23:30 дан 15 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 570 та ҳолат қайд этилди. Бу сўнгги 6 кун ичидаги энг паст кўрсаткич. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 48565 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,17 фоизи 15 сентябрга тўғри келди.
Янги касалланиш ҳолатлари
Янги касалланган 570 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:- Тошкент шаҳрида — 366 нафар;
- Тошкент вилоятида — 128 нафар;
- Наманган вилоятида — 30 нафар;
- Андижон вилоятида — 16 нафар;
- Самарқанд вилоятида — 12 нафар;
- Хоразм вилоятида — 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида — 5 нафар;
- Фарғона вилоятида — 2 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 1 нафар.
Тошкент шаҳрида 366 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда сентябрь ойида энг кам касаллик аниқланган кунда 109 та (3 сентябрь), энг кўп касаллик аниқланган кунда 510 та (11 сентябрь) янги ҳолат рўйхатга олинди. Сентябрнинг 15 кунида Тошкентда касалланганлар сони 3987 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 12 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 29539 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,8 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.
Тошкент вилоятида 10 сентябрь куни 186 кишида COVID-19 аниқланганидан сўнг кунлик касалланиш ҳолатлари пасаймоқда: 11 сентябрда 182, 12 сентябрда 162, 13 сентябрда 143, 14 сентябрда 130 ва 15 сентябрда 128 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрда Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1808 нафарга кўпайиб, умумий касалланганлар сони 9013 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 18,55 фоизига тенгдир.
Наманган вилоятида 30 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойининг 11 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 160 кишига кўпайди. Вилоятда касалланганлар сони 1069 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 2,2 фоизи Наманган вилояти ҳисобига тўғри келади.
Андижон вилоятида 16 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 13 кундан буён узлуксиз равишда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ушбу 13 кун ичида вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 148 нафарга кўпайди ва Андижонда касалланганларнинг умумий сони 1358 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.
Самарқанд вилоятида 12 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 2, 8 ва 14 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида касалланганлар сони 251 нафарга кўпайди. Самарқандда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1969 нафарга етди. Вилоятда янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Жомбой, Пайариқ, Ургут ва Нуробод туманларининг ўзида коронавирусга тест топширган камида 180 нафар мактаб ходимида COVID-19 қайд этилган.
Хоразм вилоятида 10 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрнинг 15 кунидан 8 тасида вилоятда янги касалланганлар рўйхатга олинди. Ой давомида COVID-19 қайд этилганлар сони 63 нафарга кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 533 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,1 фоизи Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Қашқадарё вилоятида 5 кишида касаллик қайд этилди. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 1039 нафарга етди. Сентябрнинг 11 кунида вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди. ССВ бу кунларда жами 85 кишида коронавирус қайд этилганини маълум қилмоқда. Аммо «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдуғани Ҳимматов Қашқадарёда 855 нафар мактаб ходимида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Мазкур хабарни «Дарё»га тасдиқлаган вилоят Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Собир Муродов ўқитувчиларнинг 41 нафарида 14 сентябрь куни касаллик аниқланганини қўшимча қилганди. Аммо 15 сентябрь куни ССВ Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг баёнотини эълон қилди, унда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга чалингани рад этилган. Вазирлик каналида эълон қилинган хабарда 855 нафар мактаб ходими вирус юқтирганликда гумонлангани айтилиб, уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги алоҳида таъкидланади ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этилишига ваъда қилинади.
Фарғона вилоятида 2 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 6, 8, 10 ва 13 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида Фарғонада касалланганлар сони 42 кишига кўпайди. Фарғонадаги жами касалланганлар сони 365 нафарни ташкил этмоқда. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 0,75 фоизига тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасида 1 кишида коронавирус аниқланди. Республикада 4, 5 ва 10 сентябрь кунлари ҳам бир нафардан янги бемор рўйхатга олинганди. Умуман олганда, сентябрь ойида Қорақалпоғистонда COVID-19 қайд этилганлар сони 24 нафарга кўпайиб, 477 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича касалликка чалинганларнинг 0,98 фоизига тенг деганидир.
Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар
ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, 11 сентябрь куни вафот этган ИИВ подполковниги ҳамда 15 сентябрь куни оламдан ўтган Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси коронавирус асоратларидан вафот этгани маълум бўлди.Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. исмли эркак вафот этган.
Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. исмли аёл вафот этган.
Учинчи ўлим. Ички ишлар вазирлиги қошидаги 2-сонли Тошкент академик лицейи директори лавозимида ишлаган подполковник Пардиев Абдураҳмон Азизович 11 сентябрь куни 52 ёшида вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ўлим ҳолати коронавирус асоратлари оқибатида юз берганини ҳозирча тасдиқлагани йўқ.Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли М.Э. исмли аёл вафот этган.
Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳрида яшаган 66 ёшли Т.Х. исмли аёл вафот этган.
Олтинчи ўлим. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов 15 сентябрь куни 45 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмоновнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирган.«Дарё» манбасининг маълум қилишича, Шавкатжон Шодмонов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этган. Ушбу ўлим ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча ахборот бергани йўқ.
Еттинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли А.Р. исмли эркак вафот этган.
Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 403 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 420 нафарни ташкил этмоқда.
ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:
- 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
- ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
- Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
- Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
- Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
- Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
- Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
- Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
- Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
- «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
- Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев;
- Шифокор Фаррух Рустамов;
- Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов;
- ИИВ подполковниги Абдураҳмон Пардиев;
- Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов.
«Xabar.uz» нашри Хоразм вилояти 1-сон клиник шифохонаси шифокори Бахтиёр Қиличев коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар берганди. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси шифокорнинг вафотига коронавирус эмас, икки томонлама пневмония сабаб бўлганини билдирди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилганди. Хоразм ССБ унда коронавирусни келтириб чиқарувчи SARS CoV-2 вируси аниқланмаганини маълум қилди. Аммо Дониёр Жабборовнинг ўлимидан кейин расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатда у шифохонага ётқизилганда COVID-19 ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилгани қайд этилган (Ушбу ҳужжат нусхаси «Дарё» ихтиёрида бор).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 694 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 728 нафарга етди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганлардан 23,4 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.
Касалликдан даволаниш
15 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида 532 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу сўнгги 18 кун ичида энг кўп бемор соғайган кун бўлди.Янги тузалганларнинг
- 314 нафари Тошкент шаҳрида;
- 114 нафари Тошкент вилоятида;
- 53 нафари Самарқанд вилоятида;
- 23 нафари Наманган вилоятида;
- 12 нафари Хоразм вилоятида;
- 9 нафари Андижон вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.
Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Беш кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ. Аммо 5—9 сентябрь кунлари даволаниш кўрсаткичи пандемия даврида илк марта 94 фоизга чиққанди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3104 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Бу сўнгги 20 кун ичидаги энг юқори натижа. Саккиз кун аввал даволанишни давом эттираётган беморлар сони 2027 нафарни ташкил этаётганди.
Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 2111 нафар. Фарғонада 10, Навоийда 10, Қорақалпоғистонда 18, Жиззахда 21, Сурхондарёда 22, Сирдарёда 33, Бухорода 40, Хоразмда 38, Қашқадарёда 63, Наманганда 91, Андижонда 110, Самарқандда 120 ва Тошкент вилоятида 417 нафар бемор қолди.
Изоҳ (0)