• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Инглизлар ва “Реал” — гарчи сўнгги икки йил ичида клуб Жуд Беллингем ва Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олган бўлса-да, бугунги кунда ҳам ноодатий туюладиган комбинация ҳисобланади.

    Инглизлар Ла Лигада тўп суриши жуда камдан-кам юз берадиган ҳолат. Кўпчилик учун Англиядан кетиш ғоясининг ўзи узоқ вақт экзотика ёки саргузашт бўлиб туюлган. Айниқса, босим, амбиция ва талаблар қулай мослашиш имконини бермайдиган “Реал Мадрид”да.

    Лекин барибир таваккал қилганлар ҳам бўлди. “Реал”да тўп сурган инглиз футболчиларини ёдга оламиз.

    Лори Каннингем “Мадрид”нинг иккинчи қора танли футболчиси ҳисобланади. Уни ҳатто “Камп Ноу”да ҳам олқишлашган

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Аввало, 1979 йилга назар ташлаймиз. АS нашрининг ёзишича, Испания пойтахтига тўп билан енгил мумоала қилувчи, тезлиги эса энг қайсар ҳимоячиларни ҳам чалғитувчи футболчи келган. Ямайкада туғилган англиялик Лори Каннингем ”Реал”нинг 77 йиллик тарихида бразилиялик Дидидан (50 йилларда ўйнаган) кейин иккинчи қора танли футболчига айланди.

    Ўша пайтлардаёқ Каннингем Англиянинг энг ёрқин вингерларидан бири ҳисобланарди. “Вест Бромвич”да Лори Сирил Ридгис ва Брендон Бецон билан бирга порлади — улар Англия чемпионатининг янги авлоди рамзлари эди. Каннингемнинг УЕФА Кубогида “Валенсия”га қарши ўйини шунчалик таассурот қолдирган эдики, “Реал” футболчи учун 950 минг фунт тўлади.

    Лори тезда “Мадрид”га қўшилиб кетди ва Хуанито билан бирга ҳужумда етакчига айланди. Мухлисларга, айниқса, унинг бурчак тўпларини тепиш услуби ёқарди.

    Англиялик футболчи “Реал” сафидаги асосий ўйинини 1980 йилнинг февралида ўтказган. “Барселона”га қарши сафарда ўтказилган класикода Каннингем рақиб ҳимояси устидан кулиб, ҳимоячиларни бир неча бор алдаб ўтган. “Мадрид” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамасдан Лори гол ура олмаган. Ва дарҳол янада муҳимроқ мукофотни қўлга киритди — уни тўлиб-тошган “Камп Ноу” олқишлади. Шу пайтгача “Реал”нинг бирор футболчиси бундай эътирофга сазовор бўлмаган.

    El Pais газетасининг ўйин ҳақидаги репортажидан: “Лори Каннингем бир ўйинда 50-60 марта тўпни қабул қилиб олди ва шунча марта рақибларини алдаб ўтди — улар унга ҳеч нарса қила олишмади. “Барселона” футболчилари профессионалга қарши майдонга тушган ҳаваскорларга ўхшарди. Трибуналардаги мухлислар бир пайт шунчаки “қора марварид”нинг маҳоратидан завқланишган.

    Лори 1983 йилга қадар мадридликлар шарафини ҳимоя қилган: 66 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган, Ла Лига ва икки марта Испания Кубогини қўлга киритган. 1982/83 йилги мавсумда у “қаймоқранглилар”нинг янги трансферлари туфайли кам ўйнаган — клуб германиялик Ули Штилике ва нидерландиялик Жон Метгодни сотиб олди. Ўшанда Испанияда фақат иккита легионер майдонга туширилган ва Каннингем 1983 йилнинг баҳорида “Манчестер Юнайтед”га қисқа муддатли ижарага кетган.

    Шундан сўнг Хихоннинг “Спортинг” клубига ижарага берилди ва “Реал”ни бутунлай тарк этди.

    Каннингем 1989 йил июль ойида Мадридда автоҳалокатда вафот этган. У эндигина 33 га кирганди. 

    Макманаман ўзини ёлғиз ҳис қилди ва ЕЧЛдаги ғалабасини нишонламаган. Перес уни клубдан сиқиб чиқарган

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    1999 йилнинг ёзида “Реал” президенти Лоренсо Санс бозорда катта харидни бошлади: Николя Анелка, Иван Элгера, Мичел Салгадо, Жереми Нжитап, Элвер Балич ва бошқаларни олиб келди. Янги ўйинчилар орасида “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Стив Макманаман порлаб турарди — 27 ёшли инглиз “Бернабеу”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган.

    Макманаман янги маданият ва тил тўсиғига дуч келди, бу эса дастлабки ойларни оғир ўтказишига сабаб бўлди. 

    “Реал”да бошқа кўплаб клубларда бўлгани каби, янги келганлар учун анъана бор эди — футболчи жамоа олдида қўшиқ айтиши керак. “Бир оз овқатланиб олганимиздан сўнг, янги жамоадошларим мендан қўшиқ айтишимни талаб қилди. Ва мен буни қилдим — айнан нима куйлаганим эсимда йўқ, эҳтимол The Beatles ёки шунга ўхшаш қўшиқ бўлгандир. Лекин улар мени умуман тушунмасди”, — деб кулади Макманаман.

    Ўша кечки овқатда Макманаманнинг “Ливерпуль”даги шериги Роб Жонс ҳам бор эди, у ўртоғини кўргани келганди. Стивнинг айтишича, Жонсдан ҳам қўшиқ айтишни сўрашган: “Мен қўшиқни тугатганимда, “Мадрид” футболчилари Робга ўгирилиб, “Яхши, энди сенинг навбатинг”, дейишди. У ҳам куйлади.

    Макманаман испан тилини билмагани учун шериклари билан кам мулоқот қиларди, лекин кийим алмаштириш хонасида барибир уни жуда ҳурмат қилишарди. Фернандо Ерро у ҳақда шундай деган: “Стив — мен учратган энг ёрқин, энг фантастик одам. У кетган куни ҳаммамиз уни жуда соғиниб қоламиз”.

    “Реал”даги тўрт йил давомида англиялик футболчи 158 та ўйин ўтказиб, икки марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Дастлабкисини дебют мавсумидаёқ қўлга киритган.

    Макманаман ўша финал олдидан кийим алмаштириш хонасидаги муҳитдан ҳайратга тушди: “Ўйин олдидан асабийлашганимни эслайман, аммо жамоадошларим босимга ўрганиб қолишган ва ўзларини жуда бўш қўярди. Улар тунги соат бирда массажга боришар, қўшиқ айтишарди. Англияда биз катта ўйин арафасида кечқурун соат 10:30 да ўз хоналаримизда бўлардик, аммо испанлар ҳаёти шундай — улар учун бу одатий ҳол эди”.

    Улкан муваффақиятларга эришганига қарамай, Стив ўзини ёлғиз ҳис қиларди: “Биз ҳозиргина Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлдик. Кийим алмаштириш хонасида болалар испанча қўшиқ айтишар ва президентни юқорига ирғитишарди. Менда эса ғалати ҳиссиётлар бор эди. Телефонни олиб, кийиниш хонасидан чиқдим, йўлакдаги полга ўтирдим ва шунчаки хабарларни ўқидим. “Ливерпуль” билан буларнинг барчасини бажонидил бошдан кечирган бўлардим — у ерда воқеалар марказида бўлардим ва бутунлай берилиб кетган бўлардим. Аммо “Реал”да мен барча байрамларнинг чеккасида қолиб кетдим, чунки нима бўлаётганини тушунмасдим”.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2000 йилда Перес Санснинг ўрнига президентлик лавозимини эгаллади. Аввалига Флорентино сайловда Сансни қўллаб-қувватлаган Фернандо Редондодан (“Милан”га кетган) қутулди, кейинроқ Макманаман билан ҳам хайрлашди.

    Пересга унчалик юлдуз бўлмаган футболчи клубда энг кўп маош олувчилар рўйхатида тўртинчи ўринда туриши ёқмади ва Стивни “Реал”дан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилди. Аввалига инглизни “Бавария” билан ўртоқлик ўйинига қўйишмади, кейин “Галатасарой” билан Европа Суперкубоги қайдномасидан тушириб қолдиришди. Шундан кейин ҳам Макка таслим бўлмади.

    Ёз охирига келиб, Флорентино энг сўнгги чоралар кўрди — Макманаман мавсум учун қайдномадан жой олмади ва рақамидан маҳрум қилинди. Ўшанда “Лацио” Стив билан боғланган, Висенте дел Боске эса тан олганди: “Мен Макманаманга бу йил ўйин амалиётига деярли эга бўлмаслигини айтдим. Кетгани маъқул. Макманаман ўшанда ҳам чекинмади - "Лацио"ни рад этиб, клубда қолди, унинг ёнини эса шериклари олишди.

    Ўшанда Перес эндигина клубга келган ва жамоа олдида у қадар катта обрўга эга эмасди. Унинг Макманаманга бўлган муносабати ўйинчиларга ёқмади. Marcaънинг ёзишича, Ерро ва Салгадо жамоа номидан Дел Боске ва Пересга эътироз билдирган: улар инглизга нисбатан адолатсизлик қилинаётганига ишонишган.

    Вақт ўтиши билан Макманаман “ёрилди”: “Мени йил оғир бўлиши ҳақида огоҳлантиришди. Аммо менинг фаолиятимда ҳамма нарса битта сценарий бўйича содир бўлади — менга ҳеч нарса осонликча келмайди, лекин мен ҳар доим охир-оқибат бошланғич нуқтада бўламан. Мен ишлашга ва жамоадан ўрин олишга тайёр эдим”.

    2001/02 йилги мавсумда Макманаман Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ғалабаси йўлида яна бир муҳим гол урди — сафарда “Барселона” дарвозаси ишғол қилинди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2002/03 йилги мавсум инглиз учун Испаниядаги сўнгги мавсум бўлди: у майдонда 1300 дақиқадан сал кўпроқ вақт ўтказди ва муҳим ўйинчи мақомини йўқотди. 2003 йилнинг ёзида у эркин агент сифатида “Манчестер Сити”га ўтди ва у ерда фаолиятини якунлади.

    Стив “қаймоқранглилар”даги даврини ёлғизлигига қарамай, жуда муваффақиятли деб ҳисоблайди: “Ҳаммаси ҳам мукаммал эмас эди, лекин мен барча энг муҳим совринларни қўлга киритдим ва дунёнинг энг яхши клубларидан бирида тўп суришга муваффақ бўлдим. Афсусланадиган жойим йўқ, чунки мен катта ютуқларга эришдим”.

    Иккита ЕЧЛдан ташқари, Макманаман “Реал”да иккита Ла Лига, иккита Испания Суперкубоги, Европа Суперкубоги ва қитъалараро Кубокда ғолиб чиққан.

    Вудгейт “Реал”га жароҳат билан етиб келган ва клуб тарихидаги энг ёмон дебютни амалга оширган

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2004 йилда Вудгейтнинг “Реал”га ўтиши дастлаб ғалати кўринган — ҳимоячи баҳордаёқ жиддий жароҳат олган (сон мушакларининг ёрилиши), шу туфайли Евро—2004 ни ўтказиб юборган ва янги мавсум стартига тайёр бўлмаган. Аммо “Реал” барибир “Ньюкасл”га 18,3 млн евро таклиф қилди.

    Жароҳат туфайли Жонатан ҳатто тақдимотда тўп билан жонглёрлик қила олмади. Клубдагилар Вудгейтни сентябрь октябрь ойларидаёқ майдонга тушишини кутишганди. Аммо вақт ўтиб борар, футболчи эса қайта олмасди: октябрь ойининг бошида машғулот пайтида яна жароҳат олган.

    “Мен аҳволим яхши эмаслигини билардим, чунки ҳатто югура олмасдим. Ўйлаб қолдим, клубда менинг тўғримда шубҳа йўқми: мабодо улар мени адашяпти ёки ёлғон гапиряпти, деб ўйлашса-чи? Бир куни ҳатто қандайдир шифокорни олиб келишди, у мени гиёҳлар ёрдамида даволайман, деб ишонтирди. Мен ўйладим: Нима?! Мен “Реал”даман, сиз эса мени ўт билан даволамоқчимисиз?

    Мен кунига минг марта ўтириб-туриш машқини бажариб, гавдамни ва орқамни мустаҳкамлашга ҳаракат қилардим ва ўз-ўзимга: “Бу менга яна формага қайтишимга қандай ёрдам беради?” деб савол берардим”.

    Жонатҳан бир йилдан кўпроқ вақт ўтказиб юборди ва фақат 2005 йил сентябрь ойида “Атлетик”ка қарши уй учрашувида дебют қилди. Бу ўйин Вудгейтнинг “Реал” мухлислари ёдида қолишига (жароҳатлардан ташқари) ягона сабаб бўлди. “Мадрид” сафида биринчи бўлимда Вудгейт ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда иккинчи сариққа лойиқ кўрилди. “Реал” тарихида ҳали ҳеч ким бундай даҳшатли дебют қилмаган эди!

    “Одамлар ҳар доим мендан дебютим ва унинг қанчалик ёмон бўлгани ҳақида сўрашади. Ва мен ҳар доим уларнинг “Реал”даги дебюти қандай ўтганини сўрайман. Бу мени умуман хавотирга солмаган, чунки мен дунёдаги энг катта жамоада ўйнаганман”, — дея жавоб қайтарган Вудгейт.

    Шунга қарамай, “Бернабеу” Жонатанни қарсаклар билан кузатиб қўйди, бу ҳақда футболчи йиллар ўтиб шундай эслайди: “Мухлисларнинг менга яхши муносабатда бўлганини кўриб хурсанд бўлдим. Улар менинг дебютимни узоқ кутишди, мен эса майдонда эканлигимдан хурсанд эдим, гарчи иккинчи сариқни менга асоссиз кўрсатишган деб ҳисобласам ҳам”.

    Вудгейт ўзи учун энг қўрқинчлиси ўйнамаслик эканини тан олди. Ва “Мадрид”нинг ҳар бир ўйини унинг учун синов эди. “Реал”да ҳатто жароҳат олганлар ҳам уй ўйинларига бориши кераклиги ҳақида қоида бор эди — Жонатан буюк клубнинг бир қисми эди, аммо у ҳамма нарсага четдан қарарди.

    Жароҳатлар чекинмади ва унинг фаолиятини бутунлай бузди: атиги 14 та расмий ўйин ва 2006 йилнинг ёзида “Мидлсбро”га кетиш. Аввалига бир йиллик ижарага, кейин эса тўлиқ трансфер орқали 9 млн еврога.

    Оуэн инглиз газеталарини олиш учун аэропортга борар ва Зидандан қўрқарди

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2004 йилда Оуэннинг ўтиши Переснинг “Галактикос” — “Олтин тўп”га эга ўйинчиларни йиғиш концепциясига жуда мос келди. Аммо жамоа аллақачон жуда зич эди: Зидан, Фигу, Рауль ва Роналдо, уларнинг ҳар бири суперюлдуз ва асосий таркибнинг темир ўйинчиси эди.

    25 ёшли Оуэн “Ливерпуль” билан янги шартнома борасида келиша олмади: “Менга янги чақирув керак эди, мен олдинга силжишим кераклигини ҳис қилдим. “Реал”дан таклиф келганида, уларга рад жавобини бера олмаслигимни тушундим — бу дунёдаги энг яхши клуб эди”.

    Оуэн Рафа Бенитес ва “Ливерпуль” бош директори Рик Перри билан Испанияга кўчиб ўтишни муҳокама қилди. Улар Майкл “Реал”да 1-2 мавсум ўтказиши, кейин эса “Ливерпуль”га қайтиши ҳақида келишиб олишди. Трансфердан олдин Майкл Макманаман билан маслаҳатлашган эди.

    Кутилганидек, Оуэн “Мадрид”да даҳшатли рақобатга дуч келди ва асосий таркибда Рауль ёки Роналдонинг ўрнини баъзида эгаллаши мумкин эди. Аммо асосан захирадан майдонга тушса ҳам, англиялик футболчи 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Орадан йиллар ўтиб, Майкл “Реал”га ўтгани хато бўлгани ҳақида гапирди: “Мен фаолиятимни назорат қила олмай қолдим ва ўзим ҳақимдаги тасаввурни ўлдирдим. Мен нотўғри жойда ва нотўғри вақтда бўлиб қолдим. Тўғри, “Реал” ҳар бир футболчи учун шарафли клуб, аммо бу ерда босим шунчалик кучли бўладики, нафас ололмайсан. Бу мен кутган нарса эмас эди”.

    Футболчи ҳеч қачон ўзини “Реал”нинг бир қисми сифатида ҳис қилмаган ва клубга бирор мақомда қайтишни истамаган: “Мен улар сафида ўйнаганман ва бундан фахрланаман, аммо “қаймоқранглилар"нинг ўтмишдаги буюк футболчилари билан президент ложасида ўтириш менга ноқулай бўларди, чунки мен улардан эмасман”.

    Инглизда Зидан энг кучли таассурот қолдирган: “У доимо бурчакда ўтирар ва ҳаммага жуда жиддий нигоҳ билан диққат қиларди. Баъзан бу нигоҳ менга тикилиб қолар ва ҳатто қўрқинчли туюларди. У мени ёмон кўради деб ўйлардим. Кейин тушундимки, Зидан ҳамма билан шундай — унинг менга қарши ҳеч нарсаси йўқ эди”.

    Оуэнни ҳам маиший муаммолар қийнарди — у рафиқаси ва қизи билан меҳмонхонада яшарди: “Бу оғир эди. Мен машғулотларда эдим, улар эса хонада бекор ўтиришарди — улар ҳам менга ўхшаб испан тилини билишмасди, ўзларини ноқулай ҳис қилишарди, ҳатто ҳеч ким билан мулоқот қила олишмасди”.

    2005 йилнинг ёзига келиб, Оуэн кетишга қатъий қарор қилди: у 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида ўйнашни орзу қиларди ва ўйин амалиёти у учун зарур эди. “Мадрид” раҳбарияти уни қўйиб юборишга рози бўлди. “Реал” “Ливерпуль” билан боғланди, аммо клуб 25 млн евро тўлашдан бош тортди. Ўшанда “Ньюкасл” пайдо бўлди, у “Реал”нинг айтган нархини тўлаб берди.

    Бекҳэм “Реал” учун “Барса”дан воз кечган ва даромадларни уч бараварга ошириб олган. Лекин кўпинча нотўғри позицияда ўйнашига тўғри келган

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Бекҳэмни Мадридда футболчи эмас, Ҳолливуд юлдузи сифатида кутиб олишди. 

    Девид эса “Барса”га ўтиши мумкин эди. “Манчестер Юнайтед” ҳатто Каталония клуби билан келишиб ҳам олди, аммо футболчи бунга рози бўлмади: “Манчестер” мени “Барселона”га деярли сотиб юборганини эслаш кулгили. Питер Кенон (“манкунианликлар” ижрочи директори) менга қўнғироқ қилиб, уларнинг таклифини қабул қилишганини айтди. Унга агар мени сотмоқчи бўлса, ўтмоқчи бўлган ягона клубим “Реал” бўлишини айтдим.

    Футболчи Перес билан қисқа суҳбат ўтказди: “Эсимда, мен ошхонада эдим, Флорентино менга қўнғироқ қилди ва деди: “Девид, “Реал?” Мен: “Ҳа”, — дедим. У эса: “Муаммо йўқ, ҳаммаси бажарилди”, — деди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    “Реал”даги илк кун Девид учун синовли бўлди. Роналдо уни масхара қилиб, шундай финтлар қилдики, инглиз мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушди. Кейинчалик Бекҳэм шундай деб эслайди: “Мен бу ерда шунчаки яхши бўлиш мумкин эмаслигини тушундим. Сени ҳурмат қилишлари учун буюк бўлиш керак”.

    Аввалига Девид Испаниядаги инглизлар учун анъанавий бўлган тил тўсиғи, турмуш тарзи ва маданиятидаги фарқ туфайли ўзини бегона ҳис қилди. У ижарага олинган виллада яшар, хотини Виктория эса болалари билан тез-тез Лондонда қолиб кетарди. Инглиз тилини яхши биладиган Мишел Салгадо унга ёрдам берди. “Реал” ҳимоячиси Бекҳэм учун энг яқин дўстга айланди: маиший масалаларда ёрдам берди, клубда ва ундан ташқарида, жадвалдан тортиб маҳаллий ошхонагача қандай ишлашини тушунтирди. 

    Бекҳэм ҳар доим мода рамзи бўлган ва “Реал”га ўтганидан кейин унинг ташқи кўриниши бир зумда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўйинчилар кўпинча унинг кийиниши устидан ҳазиллашардилар: шляпа, юпқа гардишли кўзойнак, ҳатто иссиқ ҳавода ҳам мўйна ёқали палто кийган, сочларини яхшилаб турмаклаган — буларнинг барчаси маҳаллий аҳолининг нейтрал услубига зид эди. Роберто Карлос кўпинча Бекҳэмни модел деб атарди.

    Кейинчалик Бекҳэм шундай дейди: “Реал” футболчилари машғулотдан олдин икки соат сочимни турмаклашимнинг нима кераги борлигини тушунишмасди”.

    Вақт ўтиши билан унинг услуби юқумли бўлиб қолди: баъзи “галактикослар” унга тақлид қила бошлади ва шунга ўхшаш аксессуарларни танладилар. Ҳатто ҳар доим босиқ бўлган Рауль ҳам бир куни базада фақат инглиз кийган шарфда пайдо бўлди.

    Майдон ташқарисида Бекҳэм порлади, аммо майдонда унчалик эмасди: мураббийлар кўпинча унга яхшироқ рол топа олишмасди. Баъзида улар бошқа суперюлдузларни жойлаштириш учун таянч зонасига қўйилган.

    Кейинроқ Перес Бекҳэмнинг трансфери “Реал”нинг замонавий тарихидаги энг яхши келишувлардан бири эканлигини таъкидлади. Аммо у айнан медиа қисмига урғу берди: “Девид бизга даромадни уч баравар оширишга ёрдам берди. Биз деярли ҳар ҳафта унинг ҳисобига ҳомийлик битимлари тузардик. У ҳомийлар учун оҳанрабо эди. Бундай футболчилар ҳисобига даромадни ошириш орқали қарзларни тўлиқ тўладик ва масофада рақобатбардош бўлиш учун иқтисодий пойдевор яратдик. Пул “Реал” учун муаммо бўлмай қолди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Айниқса, Бекҳэм Зидан билан чиқишиб кетди: “Зинединнинг сўнгги ўйинидан олдинги машғулотни эслайман. Кийим алмаштириш хонасида ўтирганимда, у ёнимга келиб: “Девид, сўнгги бир неча йил ичида сен билан ўйнаш жуда ёқимли бўлди”, — деди. Ўрнимдан сакраб турдим, кўчага югуриб чиқдим, дўстларим ва отамга қўнғироқ қилдим ва: “Ҳозир нима бўлганига ҳеч қачон ишонмайсиз, Зизу ҳозиргина менга буни айтди!”, — дедим.

    2006 йилнинг ёзида Фабио Капелло мадридликлар бош мураббийига айланди ва Девидни захирага олди. Бир неча ой ўйин амалиётига эга бўлмаганидан сўнг, инглиз бошқа клублар билан алоқага чиқа бошлади. Капелло бундан хабар топди ва Бекҳэмни суҳбатга чақирди: “Бошқалар билан музокара олиб бораётганингни эшитдим. Бундай ўйинчи коллективнинг бир қисми бўла олмайди. “Реал”да бошқа ўйнамайсан”.

    Шундан сўнг Фабио Девидни асосий жамоа машғулотларидан четлаштирди ва ўйинлар қайдномасидан чиқариб ташлади.

    Бекҳэм 2007 йил июль ойида эркин агент сифатида АҚШга кўчиб ўтиш учун “Гелакси” билан дастлабки шартнома имзолади. Аммо Девид изоляцияланган мақомида ҳам ҳар бир машғулотда бор кучини сарфлади. Вақт ўтиб, Капелло футболчининг саъй-ҳаракатларини қадрлади ва Ла Лига охирроғида уни таркибга қайтарди. Ўшанда “Реал” “Барса” билан рақобатлашаётганди, Девид эса саккизта ўйиннинг еттитасида асосий таркибда майдонга тушди (бир ўйинни сариқларнинг кўплиги туфайли ўтказиб юборди): тўртта гол урди ва чемпионликка муҳим ҳисса қўшди.

    Капелло Бекҳэмга нисбатан ортиқча қаттиққўллик қилганини тан олди, аммо кеч бўлганди — “Гелакси” билан боғлиқ барча муҳим қоғозларга аллақачон имзо чекилганди.

    Беллингем “Реал”нинг энг яхши дебютантларидан бирига айланди

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Бекҳэмдан кейин “Реал” 16 йил давомида инглизларни ўз сафига қўшиб олмади. 2023 йилда Перес Беллингем учун 103 миллион евро (+бонуслар) тўлади.

    Жуд билан битим имзоланишида Винисиус ҳам муҳим рол ўйнади: “Мен Жуд билан бир неча ой ёзишиб турдим. Бошқа жамоалар уни ўз сафига қўшиб олишни истаётганини билар ва доим унга “Бизга, дунёнинг энг яхши клубига ўт,” деб ёзардим. Калафат (“Реал”нинг бош скаути) менинг дўстим ва агар мен ёрдам бера олсам, буни қилишимни билади. Камавинга билан ҳам шундай бўлганди”.

    Жуд Эден Азардан (120 млн) кейин клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат футболчига айланди ва унинг ўйинидан катта умидлар кутилганди. Анчелотти унга Винисиус ва Родриго ортида ромбда ўнлик ролини берди, шунинг учун Беллингем тўпурар сифатида намоён бўлди: “Реал”даги дастлабки 10 ўйинда у 10 та гол урди. Клубдаги фаолиятининг бошида бундай самарадорлик фақат Альфред о ди Стефано ва Криштиану Роналдуда бўлган.

    Анчелотти янги келган футболчининг етуклигидан ҳайратда қолди: “Жуд 20 ёшда, лекин у 30 ёшдагидек ўйлайди ва ҳаракат қилади. У аллақачон фахрий сифатида ўйнамоқда ва ҳар доим жамоа учун нима яхшироқ эканлигини билади. Кийим алмаштириш хонасида Беллингем ўзини етакчилардан бири сифатида ҳис қилади ва кўрсатади. У бошқаларни ўз ортидан эргаштира олади”.

    Биринчи мавсумдаёқ Жуд 23 та гол урди, “қаймоқранглилар”нинг Ла Лигадаги энг яхши тўпурари (19 та гол) бўлди, Испания Чемпионати, Чемпионлар Лигаси ва Испания Суперкубогида ғолиб чиқди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Беллингемнинг ўйини инглизлар “Реал”га мослаша олмаётгани ҳақидаги афсонани қисман йўққа чиқарди. У нафақат яшин тезлигида “Мадрид”нинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди, балки мослашиш билан ҳам муаммоларга дуч келмади: “Менга Испаниядаги шаҳар ва ҳаёт ёқади. Одамлар жуда хушчақчақ. Кейинги 10-15 йил ичида ўзимни шу ерда кўряпман, бахтлиман”.

    13 август, 16:37   Изоҳ (0)   303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Реал Мадрид#Бекҳэм#Беллингем#Ла Лига

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўлимидан 10 дақиқа ўтиб, қайта тирилган эркак таассуротлари билан бўлишди

    Дунё | 13 август, 18:30

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 13 август, 18:20

    Алина Кабаева яшайдиган Путин қароргоҳида ҳаво мудофааси кучайтирилди — ОАВ

    Дунё | 13 август, 18:10

    Тез айнийди: музлаткич эшигида сақлаш мумкин бўлмаган 7 та маҳсулот

    Лайфстайл | 13 август, 18:00

    Жорий йилда 5,2 млн фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган — Обид Ҳакимов

    Ўзбекистон | 13 август, 17:54

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.