Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 214 кишига кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 16 966 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 34 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
  • 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 32 нафари Андижон вилоятида;
  • 26 нафари Наманган вилоятида;
  • 21 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 9 нафари Жиззах вилоятида;
  • 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 9279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (55 фоиз) соғайган, мамлакатда COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 90 кишига етган.

Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар