• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 19 июль куни 566 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда беш киши вафот этди

    Ўзбекистонда 18 июль соат 23:30 дан 19 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 566 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет учинчи коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошмоқда. Ҳозиргача энг кўп касалланиш ҳолати 13 июль куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 594 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16752 кишига етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 110 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида;
    • 456 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 267 нафар, Андижон вилоятида — 65 нафар, Сирдарё вилоятида — 41 нафар, Тошкент вилоятида — 31 нафар, Наманган вилоятида — 22 нафар, Бухоро вилоятида — 17 нафар, Самарқанд вилоятида — 9 нафар, Сурхондарё вилоятида — 3 нафар, Жиззах вилоятида — 1 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 9 та ҳудудда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бир кун олдин 11 та ҳудудда касаллик қайд этилганди.

    Тошкент шаҳрида 267 та янги ҳолат аниқланди. Ҳафта давомида Тошкент шаҳрида 5 марта кунлик касалланганлар сони 200 нафардан ошди. Бир ҳафта ичида пойтахтда касалланганлар сони 1892 нафарга етди. Бу касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда турган Тошкент вилоятидаги барча касаллар (1731) сонидан кўпдир. Хориждан келиб карантинга олинган фуқаролар орасида 19 июль куни аниқланган 138 нафар бемор ҳам Тошкент шаҳрида даволанаётган беморлар сафига қўшилди. Ҳозирда пойтахтда касалликка чалинганлар сони 10 мингдан ошиб кетди. Уларнинг ярмидан ортиғи даволанишни давом эттирмоқда.

    Жойлар етишмовчилигининг олдини олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Б режаси» доирасида «Ўзэкспомарказ»да коронавирусда гумонланган беморлар учун 500 ўринли жойлар тайёрлаб қўйди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ташаббуси билан амалга оширилган бу ишлар учун бюджет маблағлари сарфланмаслиги маълум қилинди. «Ўзэкспомарказ» кўргазма маркази майдонларида ташкил этилаётган ушбу марказ коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва касаллик даражасини аниқлаш, шунингдек, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни клиникаларга тақсимлашга мўлжалланган.

    «Ўзэкспомарказ»даги 500 ўринли марказ.

    «Ўзэкспомарказ»даги 500 ўринли марказ.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Андижон вилоятида 65 кишида касаллик аниқланди, жами касалланганлар сони эса 650 нафарга етди. Вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 10 фоизи 19 июлга тўғри келди. Андижон касалланганлар сони бўйича Бухородан ўзиб кетди. Коронавирусга чалинганлар сони бўйича Андижон Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанддан сўнг 4-ўринга чиқиб олди, ваҳоланки июнь ойи охирида вилоят 8-ўринда бўлган. 15 июлдаги видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш бўйича Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари қаторида Андижонни ҳам мисол қилиб келтириб, оғир шароитдан мазкур ҳудудлардаги биринчи раҳбарлар фидойилиги, қаттиққўллиги учун чиқиб кетилганини таъкидлаганди. Селектордан бир кун олдин чинданам Андижондаги вазият анча яхши эди, 384 бемордан 323 нафари соғайиб, касалхоналарда 51 нафар бемор қолганди. Аммо 15 июлнинг ўзида вилоятда 112 кишида касаллик аниқланиб, антирекорд ўрнатилди. Ой бошида Андижонда касалланганлар сони 209 нафар эди, ортда қолган 19 кунда вилоятда 441 кишида касаллик аниқланди. Июль ойида Андижонда касалликка чалинганлар сони 3 баравардан ортиққа кўпайди. Шунга қарамай, Андижон коронавирусдан биронтаям ўлим қайд этилмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

    Сирдарё вилоятида 41 кишида касаллик қайд этилди. Охирги уч кун ичида вилоятда касалланганлар сони 151 кишига кўпайди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Унгача эса 7 июлдан сўнг 10 кун давомида биронтаям янги ҳолат ҳақида хабар берилмаганди. Аммо бу оралиқда Сирдарёда коронавирус қайд этилган. Бу ССВнинг Сирдарёда 69 ёшли эркак вафот этгани ҳақидаги хабаридан ойдинлашди. Гулистонлик эркакда 11 июль куни коронавирус аниқланган экан.

    Тошкент вилоятида 31 кишида коронавирус аниқланди. 17 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг кўрсаткичларини Тошкент шаҳридан алоҳида бера бошлади. Ўша куни вилоятда биронтаям янги ҳолат аниқланмаганди, 18 июль куни эса 22 кишида коронавирус қайд этилди. Ҳозир Тошкент вилояти касалланганлар сони (1731 нафар) бўйича Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда турибди.

    Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 22 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 12 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Наманганда июль ойида 218 кишида коронавирус қайд этилди. Наманган вилояти Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан сўнг коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошган 6-ҳудуд бўлди.

    Бухоро вилоятида 17 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда июль ойида коронавирусга чалинганлар сони 112 кишида кўпайди. Бу Бухородаги жами касалланиш ҳолатларининг 18 фоизидир.

    Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 9 та ҳолат қайд этилди. Вилоятда июль ойи бошидан бери 283 кишида касаллик тасдиқланган. Бу жами касалланиш ҳолатларининг 39 фоизига тенг.

    Сурхондарё вилоятида 3 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Вилоятда 14 июлдан бери ҳар куни янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Июль аллақачон вилоят учун энг кўп касаллик аниқланган ойга айланиб бўлган. Чунки март, апрель, май ва июнь ойларида жами 101 та ҳолат аниқланганди. 1 июлдан бери эса Сурхондарёда яна 182 кишида коронавирус аниқланди.

    Мавзуга доир: Сурхондарё ҳокимининг коронавирусга чалингани бир неча кун яширилди. У COVID-19 ни юқтириб олган ягона ҳоким эмас

    Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 1 кишида касаллик тасдиқланди. Ҳозирда касалланганлар сони 95 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳолатларнинг 85 таси июль ойида қайд этилди, бошқача айтганда, Жиззах вилоятида июль ойида касалланганлар сони 8,5 бараварга ошди. Ҳозирда Жиззах касалланганлар сони 100 нафарга етмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги 60 ёшли ҳамширанинг коронавирус асоратларидан вафот этганини маълум қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А. исмли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1-сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, 16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энсефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. исмли аёлда 5 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Асқаровна Тўхтаева коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 19 июль куни Олмазор тумани ҳокимлиги маълум қилди.

    «COVID-19 касаллиги меҳрибон она, фидойи, жонкуяр, халқпарвар, беморлар дардига даво бўлиб келган ширинсухан ҳамшира Феруза Асқаровнани орамиздан бевақт олиб кетди. Беморларга ёрдам кўрсатиб чарчамаган, айниқса ҳозирги вақтда фидойилик кўрсатган Феруза опа сўнгги вақтгача ўз касбига садоқат билан ёндашди», — дейилади туман ҳокимлиги таъзияномасида.

    Олмазор тумани ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирган. Феруза Тўхтаева 60 ёшда бўлган. Олмазордаги ҳамширанинг вафоти юзасидан ҳозирча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот берганича йўқ.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 65 ёшли К.Г. исмли эркакда 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

    Ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р исмли эркакда 6 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 87 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус чалингач вафот этганлар сони 90 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов, Олмазор тумани ҳокимлиги 60 ёшли ҳамшира Феруза Тўхтаева коронавирус асоратларидан вафот этганини эълон қилган, бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар ССВ томонидан айни вақтгача тасдиқлангани йўқ.

    Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Ижтимоий тармоқларда «Саноатқурилишбанк»нинг Олмазор тумани ходими Умида Усмонова 17 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Банк матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ходим икки томонлама пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган, унинг коронавирусга топширган тест жавоби ҳали чиқмаган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан, 18 июль куни 90 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 100 нафардан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 14 июлдан бери ҳар куни 4 нафардан беморнинг вафот этаётгани ҳақида ахборот бермоқда.

    Икки ҳафта олдин ҳам ўлим кўрсаткичи 0,3 фоизни ташкил этаётганди. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 0,5 фоизга етди.

    Касалликдан даволаниш

    19 июль куни 152 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Улардан
    • 108 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида;
    • 16 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 14 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 11 нафари Андижон вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистонда;
    • 1 нафари Фарғона вилоятида соғайди.
    Касаллик қайд этилган жами 16752 нафар бемордан 9279 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда. 15 июлда даволаниш кўрсаткичи 59 фоиз эди, шундан буён ҳар куни 1 фоиздан пасайиб бормоқда. Беморларнинг жами 55 фоизи даволаниши сўнгги уч ой (май, июнь ва июль)даги энг паст кўрсаткичдир. Охирги марта 30 апрель куни даволаниш кўрсаткичи 55 фоизга тенг бўлган.

    Мавзуга доир: «Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизмати шифокори

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидагилар сони 1752 нафарга кўпайган, стационар карантиндагилар сони 712 нафарга камайди.

    20.07.2020, 00:21   Изоҳ (0)   152989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 145 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 16 752 нафарга етди

    20.07.2020, 00:12

    Тошкентда юнусободлик 39 ёшли эркак COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди

    19.07.2020, 23:55

    Тошкентда коронавирус билан касалланган 65 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди

    19.07.2020, 23:50

    Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизмати шифокори: Асосий ресурс асоссиз чақирувларга кетиб қолмоқда

    19.07.2020, 23:46

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасида коронавирусдан даволанаётган беморларни бориб кўрди

    19.07.2020, 23:17

    Ғафур Ғулом паркини ижарага олган Сингапур компаниясининг таъсисчиси Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлди

    19.07.2020, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 08:44

    Европа Лигаси. Англиянинг икки клуби финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:44

    Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

    Дунё | 9 май, 08:41

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.