Ўзбекистонда 2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 145 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 16 752 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 77 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 29 таси Андижон вилоятида;
- 26 таси Сирдарё вилоятида;
- 13 таси Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 19 июль кунда давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистонда 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар, жами 152 нафар бемор коронавирусдан тузалган.
Соғайганларнинг умумий сони 9279 нафарни (55 фоиз) ташкил этмоқда. 7386 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Ўзбекистонда эпидемия бошланганидан буён ССВ статистикасига кўра 87 нафар, «Дарё» ҳисоб-китоби (давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан расман маълум қилинган хабарларга асосланган) бўйича эса 90 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Изоҳ (0)