Пластик ортидаги раққоса, маҳбуслар учун фреска, кўчадаги масхарабоз. 19 июль суратлари
19 июль, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

АҚШнинг Атланта штатида одамлар фуқаролик ҳуқуқлари қаҳрамони Жон Льюиснинг ёдгорлиги тагида ҳурмат кўрсатмоқда.Фото: Getty Images
Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳридаги қабристон.Фото: AFP
Испаниянинг Барселона шаҳрида пицса шаклидаги шишириладиган пўкак кўтариб кетаётган аёл.Фото: The Guardian
Россиянинг Ростов шаҳрида анъанавий ёғоч деразалар.Фото: «ТАСС»
Япониянинг Токио шаҳрида Сумо турнири олти ой ичида илк маротаба томошабинлар олдида ўтказилди.Фото: EPA
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Эшторила циркида чиқиш қилаётган масхарабоз.Фото: AP Photo
Туркиянинг Шонлиурфа ҳудудидаги узунқулоқ бойўғли.Фото: Getty Images
Испаниянинг Гранада шаҳрида пластик ҳимоя ортида чиқиш қилаётган раққоса.Фото: Getty Images
Покистоннинг Карачи шаҳрида мол бозорида Қурбон ҳайити олдидан намойиш этилаётган туя.Фото: AFP
Таиланднинг Анг Тонг ҳудудида трансформерларни суратга олаётган сайёҳлар.Фото: AFP
Қуддус шаҳрида бош вазирга қарши акцияга чиққан фуқароларни қувич учун сув сепадиган техникадан фойдаланаётган полициячилар.Фото: AP Photo
Австралиянинг Сидней шаҳрида рассом Тим Гидер қамоқхонада ҳалок бўлган маҳаллий аҳолини ёд этувчи фреска чизиб қолдирган. Фото: EPA
Прагадаги кўча театри артистлари.Фото: Reuters
Токионинг Курихима боғида Годзилла ўйинчоғи олдида ўриндиқда ўтирган оила.Фото: Reuters
АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри узра қуёш ботмоқда.Фото: Reuters
Хитойнинг Ляонин провинциясида қайиқларда сузиб юрган сайёҳлар.Фото: Reuters
Бангкокдаги гўзаллик салонида махсус асбоб ёрдамида сочларни ўраётган аёл.Фото: Reuters
Боцвананинг Окаванго кўли яқинида фил танаси ёнида турган бош ветеринар шифокор Уэйв Кашвика.Фото: Reuters
Канаданинг Онтарио провинциясидаги Си-Эн-Тауэр минорасида ташриф буюрувчилар шаҳар манзарасини томоша қилиши мумкин.Фото: ReutersАввалги кунларнинг фотогалереялари:
Асосий янгиликлар