Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 июлнинг ўзида коронавирусга чалинган 5-беморнинг ўлими ҳақида хабар қилди. Тошкентда яшовчи 72 ёшли аёл COVID-19’нинг 45-қурбонга айланди.

Хабарда қайд этилишича, Миробод туманида яшовчи 72 ёшли Л.С. 29 июндан 1-сонли Республика клиник шифохонасида COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак-қон томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Шунингдек, бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Динамикада беморнинг ҳолати оғирлашганлиги сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Клиникада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

72 ёшли аёл Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 45-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 44 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 июлда Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволанаётган, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ўта оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни акс этган видеони тақдим этган. Унда Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғирлиги, у йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келгани, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечаётгани, бемор инсулинга муҳтожлиги қайд этилган. Шунингдек, ёғли гпатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжудлиги, бу беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлгани таъкидланганди.