• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда 38 ёшли эркакнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда 38 ёшли эркакнинг коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

    Вазирлик хабарига кўра, Навоий шаҳрида яшовчи 38 ёшли Х.Ш. 2020 йил 2 июль куни коронавирус инфекциясига намуна топширган ва унинг касаллиги тасдиқланган. Бемор шу куннинг ўзидаёқ шифохонага ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, 1—2-даражали нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

    Қўшимча гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия ташхиси ҳам қўйилган. Касаллик ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг 3—4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши каби асоратлар билан кечган.

    Бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

    Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус асоратларидан 39 киши вафот этганини маълум қилганди, эндиликда уларнинг сони 40 нафарга етган.

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни Тошкентда коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли Ш. исмли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли Н. исмли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли А. исмли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 21 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. исмли эркак юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли Г. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Тошкентда ангренлик Ф. исмли аёл ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни Тошкентда самарқандлик И. исмли бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Юқори Чирчиқдаги карантин зонасида коронавирус юқтириб олган тошкентлик 52 ёшли А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда саратон касаллигидан даволаниб келган 77 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 4 июль куни Тошкентда 65 ёшли эркак В.М. ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 4 июль куни Бухорода 35 ёшли Д.Ш. ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 5 июль куни Тошкентда 71 ёшли М.Г. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 45 ёшли З. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 49 ёшли Н.У. исмли аёл икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 67 ёшли Л.М. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 43 ёшли А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июнь куни Тошкентда 86 ёшли З.Р. исмли аёл мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Самарқандда 61 ёшли О.Н. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Тошкентда 79 ёшли Х.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани хабар қилинган эди.

    07.07.2020, 23:49   Изоҳ (0)   33770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен вилоятига инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    07.07.2020, 23:36

    Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтиш учун Самарада яна 1,2 минг ўзбекистонлик тўпланди

    07.07.2020, 23:23

    Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

    07.07.2020, 23:07

    Ўзбекистон пандемия вақтида жаҳон паспортлари индексида 1 поғонага пастлади

    07.07.2020, 22:47

    Ғафур Ғулом боғи ўрнида янги турар жойлар ва бизнес марказ қурилиши инкор қилинди

    07.07.2020, 22:22

    Ўзбекистонда автокредит ставкалари 24 фоизгача пасайди

    07.07.2020, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.