Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилган.
«Президент ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида сув тошқини юз берган, дастлаб 16 кишининг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган, кейинчалик қурбонлар сони 52 кишигача кўпайган, жами 203,2 минг нафар аҳоли уйларидан эвакуация қилинган. Айрим ҳудудлар аҳолисининг эвакуация қилиниши тавсия этилган. Жумладан, Сикокудаги Эхиме ва Кюсюдаги Оитанинг ўзида 350 минг киши эвакуация қилиниши зарур.
Изоҳ (0)