Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 13 август куни эълон қилинди.

Билимни баҳолаш агентлигига кўра, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин:
- uzbmb.uz сайти орқали: сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади;
- mandat.uzbmb.uz сайти орқали: сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади;
- тест натижалари қайдномаси орқали: тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун 732 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтганди. Охирги 7 йилдаги абитуриентлар сонига қаралса, жорий йилда рўйхатдан ўтганлар энг кам миқдорни ташкил этди.
Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олий таълим тизимида сиртқи шаклда ўқишга қабул тўлиқ тўхтатилди. Сиртқи таълим ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.
Изоҳ (0)