Афғонистон ҳукумати шимолий Балх ва Фарёб вилоятларида уч кишини жодугарликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги баёнотига таяниб, Pajhwok ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Савобталаблик ва разолатнинг олдини олиш вазирлиги ахлоқ масалалари бўйича ходимлари (муҳтасиблар) шимолий Балх ва Фарёб вилоятларида сеҳргарликда айбланган уч кишини ҳибсга олганини маълум қилди”, дейилади хабарда.
Вазирлик баёнотида айтилишича, “ходимлар икки вилоятда уч нафар моҳир сеҳргарни қўлга олган”.
“Биринчи ҳолатда икки нафар моҳир ва одамларни алдашга муваффақ бўлган сеҳргарлар хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликда сеҳргарлик маросимларини ўтказиш учун ишлатиладиган жиҳозлар, жумладан, сеҳргарлик учун махсус китоблар билан бирга муҳтожлар томонидан қўлга олинди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Ахлоқ назоратчиларининг маълум қилишича, суриштирув ишлари якунлангач, жодугарлар қонуний жавобгарликка тортилиши учун суд органларига топширилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, “иккинчи ҳолатда Фарёбда Саид Абдул Кабир исмли шахс сеҳргарлик маросимларини ўтказаётганда қўлга олинган”.
Нашр маълумотларига кўра, кўрсатилган вилоятларда эзгуликни тарғиб қилиш учун масъул бўлган амалдорлар “қўлга олинганлар ўз ҳаракатлари билан оилалар орасига нифоқ солганини” тушунтирган.
Бундан аввал Афғонистоннинг Панжшер вилояти аҳолиси “Толибон” аёлларга қўйилган чекловларни кучайтирганини, хусусан, бурқа кийиш мажбурий этиб белгиланганини маълум қилинганди.
Май ойида Афғонистонда ижтимоий тармоқлар ва ўйин платформалари фойдаланувчилари ҳибсга олина бошлангани хабар қилинганди. Улар Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги томондан “қонунга хилоф фаолият”да айбланмоқда.
Изоҳ (0)