• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 12 июнь куни 128 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони кўпайди

    Ўзбекистонда 11 июнь соат 23:00 дан 12 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 128 та ҳолат қайд этилди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Касаллик қайд этилган ҳолатларнинг
    • 94 таси карантин муассасаларида;
    • 26 таси аҳоли орасида (шундан 14 таси Тошкент шаҳрида, 5 таси Бухоро вилоятида, яна 5 таси Тошкент вилоятида, 2 таси Самарқанд вилоятида);
    • 8 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (Тошкент вилоятида 8 та, Сирдарёда 1 та) аниқланган.
    Янги касалликка чалинганлар сони 9 июндан буён ўсиб бормоқда: 9 июнда 80 нафар, 10 июнда 103 нафар, 11 июнда 118 нафар ва 12 июнда 128 нафар бемор.

    Андижон вилоятида 6 июндан буён энди коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Карантин муассасасида бўлган 5 кишида вирус аниқланган.

    Бир кун аввал Қашқадарё вилоятида 28 та янги ҳолат қайд этилганди, уларнинг бари Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг ишчилари эди. 12 июнь куни вилоятдаги карантин муассасаларида сақланаётган яна 17 кишида коронавирус аниқланди. ССВ Қашқадарёдаги янги касалликка чалиниш ҳолатларига изоҳ бермаган.

    Аҳоли орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари 11 июнга нисбатан 12 тага, 10 июнга нисбатан биттага камайди.

    Бухоро вилоятининг 3 та туманида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Жумладан, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро тана ҳарорати кўтарилиб, шифохонага мурожаат қилган ва унда касаллик аниқланган. Яна бир бемор Жондор туманидаги «Вет-Фарм» МЧЖ сотувчиси ҳисобланади. Вобкент туманида яшовчи фуқаро ҳам тана ҳарорати кўтарилгани сабабли таҳлил топширган ва унда касаллик борлиги маълум бўлган.

    Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Тошкент шаҳри ҳар доимгидек аҳоли орасида коронавирусга чалиниш бўйича юқори кўрсаткич қайд этди. Пойтахтда 14 киши коронавирусни юқтириб олган. ССВ ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкент шаҳрида аввалги кунларда аҳоли орасида касалликни юқтириб олиш билан боғлиқ баъзи тафсилотларни ошкор этди. Маълум бўлишича, 7 июнь куни Тошкентда коронавирус аниқланган 195 беморнинг 183 нафари битта компанияда ишлаётган қурувчилар бўлган. Касаллик юқтириб олган 183 киши билан бирга ишловчи 300 нафардан ортиқ ходим карантинга олинган. Мазкур 183 фуқаро Тошкент шаҳрига вилоятлардан келиб ишлаётгани ва сўнгги 14 кун ичида оила аъзолари билан бевосита алоқада бўлмагани сабабли уларнинг оила аъзолари карантинга олинмаган. Шунингдек, 11 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқаро ишга кириш мақсадида таҳлилдан ўтганда, унда касаллик борлиги аниқланган. Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги Mediapark савдо мажмуасининг яна бир сотувчисида, Юнусобод деҳқон бозорининг яна 6 нафар сотувчисида, Сергели туманида касаллиги тасдиқланган такси ҳайдовчисининг отаси ва укасида коронавирус аниқланган.

    Коронавирусдан даволаниш

    12 июнь давомида 121 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Шундан 120 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

    Беморларнинг 844 нафари Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса Ўзбекистоннинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4869 нафар бемордан 3758 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.  Бу борадаги кўрсаткич 8 июндан бери энди 1 фоизга яхшиланди.

    Даволаниш бўйича фоиздаги энг ёмон кўрсаткич Қашқадарёга тегишли бўлиб, бу ерда беморларнинг 11 фоизи (57 нафардан 6 нафари) даволанишга эришди.

    Маълумот ўрнида, Жиззах, Сурхондарё  ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. 4 нафар бемор қолган Қорақалпоғистон ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турибди. Андижонда 8, Хоразмда 14, Наманганда 15, Бухорода 16 нафар бемор қолди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1092 нафар бемордан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган 15 мартдан шу кунгача аҳволи оғир ва ўта оғир бўлган беморлар сони бир вақтда 15 нафарга етмаганди.

    Бир сутка аввал ҳам аҳволи оғир беморлар 10, аҳволи ўта оғир беморлар 2 нафарни ташкил этаётганди. Аммо 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, аҳволи оғир беморлар сони 2 нафарга ошганди.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.

    Карантиндагилар

    ССВ маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 25 100 нафар, стационар карантинда эса 23 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

    Аввалги кунлардан фарқли ўлароқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 июнгача карантинга олинганлар ва карантиндан чиқарилганлар ҳақида маълумот бермади. Охирги марта 11 июнь куни берилган ахборотда Ўзбекистонда 458 539 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 411 033 нафари карантиндан чиқарилгани маълум қилинганди.

    12.06.2020, 23:47   Изоҳ (0)   133782
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аҳолисининг 31 фоизи меҳнат мигранти бўлган Сўхда пандемия сабабли 14 мингга яқин киши ишсиз қолгани маълум қилинди

    12.06.2020, 23:32

    Ўзбекистонда яна 32 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 4869 нафарга етди

    12.06.2020, 23:17

    Ўзбекистонда яна 58 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, жами соғайганлар сони 3758 нафарга етди

    12.06.2020, 23:07

    Тошкентда 7 июнь куни коронавирус аниқланган 195 беморнинг 183 нафари битта компанияда ишлаётган қурувчилар бўлган (видео)

    12.06.2020, 22:54

    Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди

    12.06.2020, 22:39

    Шавкат Мирзиёев Olmazor City’даги 30 қаватли уйни 2022 йил апрелигача битириш ҳақида топшириқ берди

    12.06.2020, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.